Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Инсон ўзи тирик бўла туриб, кўнглидаги орзулари ўлик бўлса, ҳақиқий фожиа ана шудир.
Қўрғошин қалам ёзув чиройли бўлиши учун баъзи ёғочларга ён бериб, ортга қайтади. Сен ҳам гоҳида ортга қайтишдан қўрқма Камситиб сенга зарар берган кимса гоҳида асли яхшилик қилган бўлади.
1556 08:25 / 04.08.2019
Ахлоқни юксалтиришдаги биринчи қадам ndash комиллик фақат Аллоҳга хослигини эсда тутган ҳолда, бировларнинг айбларидан кўз юмишни ўрганишдир.
3251 09:20 / 14.09.2017
Молдунё жуда арзон. Уни бой ҳам, камбағал ҳам, шоҳ ҳам, вазир ҳам қўлга киритаверади. Лекин жаннат жуда қиммат. Унга солиҳ амалинг билан эришмасанг, молинг ва тилланг билан эриша олмайсан.
2340 09:55 / 19.01.2019
Сокин денгиз моҳир денгизчини тарбиялай олмайди. Маҳоратингни ғовлар оширади, улардан фойдаланиб қол
3825 09:00 / 01.10.2017