1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Олтмиш йил умр кўрган кишига узр учун ўрин қолмайди

11:20 / 15.01.2019 5002 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ таоло ажалини кечиктириб, ёшини то олтмиш йилгача етказган кишига узр учун ўрин қолдирмаган».

Бухорий ривоят қилган.

Имом Аҳмад ҳам «Муснад»ларида қуйидагича ривоят қилганлар:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ таоло кимга олтмиш йил умр берган бўлса, батаҳқиқ Аллоҳ унга умр тўғрисида узр қолдирмайди».

Яъни Аллоҳ таоло ушбу узун муддатли умрни унга муҳлат қилиб бериш билан унинг узрини кетказибди ва ўзини оқлашига бирон бир баҳона қолдирмабди.

Муаллиф
Шайх Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда
Таржимон
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Мавзуга оид мақолалар
Яҳё ибн Ямондан ривоят қилинади .Суфён Саврий Бану Фазора тоғи олдида мени кўриб, .Қаердан келаётганимни биласанми, деб сўрадилар. .Йўқ,, дедим. У киши .Дори давоми...

2095 07:10 / 04.09.2019
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Боласини тан олмаган отага гуноҳ ёзиладими Ёки охиратда уни нима кутадиЖавоб Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Абу давоми...

4276 19:10 / 17.02.2019
Баккор ибн Муҳаммад айтади .Ибн Авн тушида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришни орзу қилиб юрар эди. Ўлимидан сал олдин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни давоми...

2193 07:10 / 23.07.2019
Ёмон гумон қилиш жамиятда улкан муаммоларни келтириб чиқаради. Бунинг ечими Қуръон ва Суннатда келган. Агар унга амал қилинса, руҳониятимиз хотиржамликка чўмади, давоми...

6304 11:08 / 30.11.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021