1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

БМТ Мьянмадаги мусулмонлар тақдиридан хавотирда

13:30 / 17.01.2019 2472 pdf Ўқиш режими + -

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўзининг расмий сайтида Мьяманинг Аракан минтақасида истиқомат қиладиган мусулмонларга қарши яна қайтадан бошланган ҳарбий босимлардан хавотирда эканини маълум қилган. Бу ҳақда IQNA хабар берди.

Хабарга кўра, юзага келган беқарор вазият ҳудудда гуманитар инқирознинг келиб чиқишига сабаб бўлган. Маълумки, йил бошида Мьянма ҳукумати 30 апрелгача ҳар қандай ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни ва музокаралар олиб борилишини эълон қилган эди. Бироқ сўнгги кунлардаги ҳолат вазият янада кескинлашганидан далолат бермоқда, деб ёзади ташкилот баёнотида. БМТ матбуот котибининг таъкидлашича, ташкилотни Ракхайн вилоятидаги мусулмонлар истиқомат қиладиган қишлоқларга кириш йўлларини тўсиб қўйилгани ташвишга солмоқда.  Ўз навбатида, ташкилот расмий ҳукуматдан ушбу ҳудудларга гуманитар ёрдам олиб кириш учун йўл очиб бериш зарурлигини талаб қилмоқда.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Диққат янги нашрДунёда ўзининг ўтмишини ўрганмайдиган халқ йўқлиги, тарихнинг шавкатли саҳифаларини, оловли онларини бугунги ва келажак авлодларга ибратнамуна давоми...

5070 20:18 / 09.07.2018
Бутун дунё мусулмонлари учун Рамазон нафақат рўза тутиш, балки муҳтожларга эҳсон қилиш ойидир. Бу ой давомида қилинган эҳсонларга бошқа ойларга нисбатан кўпроқ давоми...

1534 18:00 / 03.04.2023
2019 йилда Татаристон Республикасининг пойтахти Қозон шаҳрида Брайл алифбосида рус ва татар тилларида Қуръони каримнинг тафсири босилади. Бу ҳақда IQNA хабар давоми...

2517 17:04 / 03.01.2019
Дунёдаги барча мусулмонлар учун энг азиз бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган ойларида Мавлид тадбирларини катта хурсандчилик давоми...

5488 14:16 / 06.12.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021