1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Энг буюк арқонгача...

15:30 / 19.01.2019 3349 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўзимиз тез-тез тушиб турадиган, лекин баъзида назаримизга илмайдиган арқон ҳақида ҳеч жиддий ўйлаб кўрганмисиз? Унинг беминнат хизматлари барчамизга маълум, албатта. Келинг, ана ўша арқоннинг мажозий маъноларда нималарга ишлатилишини кўриб чиқайлик.

Арқонларнинг етти тури:

1. Энг фойдалиси: ҳомиланинг арқони, болани тирик сақлайди.

2. Энг ёқимсизи: ўлим арқони, нафасни кесади.

3. Энг ингичкаси: фикрлар арқони, бир сўз билан кесилади.

4. Энг қисқаси: ёлғоннинг арқони, бошланмай тугайди.

5. Энг ишончлиси: меҳр-муҳаббат арқони, Аллоҳ таоло: «Аллоҳ ипи бўлмаса ёки одамлар ипи бўлмаса, уларга қаерда бўлсалар ҳам, хорлик битилди», деган.

6. Энг яқини: жон томири, Аллоҳ таоло: «Ва Биз унга жон томиридан ҳам яқинмиз», деган.

7. Энг кучлиги, энг буюки, энг гўзали: Аллоҳ билан боғловчи ип (арқон) у узилмайди: «Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг».

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни оила аҳлига кенгчилик қилиш ҳақида шундай деганлар .Ким оила аҳлига Ашуро кунида озиқовқат, кийимкечак ва давоми...

2328 11:56 / 27.07.2023
Абдуллоҳ ибн Шавзаб айтади .Сулаймон ҳаж қилди. Умар ибн Абдулазиз ҳам у билан бирга эди. Иккови Тоифга келишганда чақмоқ чақиб, момақалдироқ гумбурлади. Сулаймон давоми...

2204 08:04 / 12.12.2019
Ўтган мужтаҳид имомлар имомлик рутбасига илм талабидаги олийҳимматлик ва вақтларни зое қилишдан устунлик билангина эришдилар. Имом Моликнинг шогирди Яҳё ибн Яҳё давоми...

3082 11:30 / 03.01.2022
Рўза, араб тилида .сиём, деб аталиб, луғатда бир нарсадан ўзини тиймоқликни билдиради.Шариат истилоҳида эса .Рўза тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани давоми...

1882 19:00 / 19.04.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021