1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Индонезияда Қуръон маънолари 16 та маҳаллий тилга таржима қилинди

15:00 / 21.01.2019 2254 pdf Ўқиш режими + -

Қуръони каримнинг маъноларини Иидонезияда истиқомат қиладиган барча маҳаллий халқлар тилига таржима қилиш осон бўлмаса-да, ҳозиргача 16 тилга таржима қилиниб тарқатилмоқда, деб хабар беради IQNA.

Маълум бўлишича, Қуръони карим маъноларини бошқа маҳаллий тилларга таржима қилиш ишлари давом этмоқда. Индонезия Республикаси Дин ишлари бўйича бошқармаси раҳбари Луқмони Ҳаким Сайфиддиннинг бу борада берган баёнотида шундай дейилади: “Қуръони карим маъноларини маҳаллий тилларимизга таржима қилиш анча оғир иш. Чунки айрим сўзлар турли тилда бошқа-бошқа маъноларда ишлатилади. Шу сабабдан ҳам таржима ишлари икки йилгача чўзилиб кетмоқда. Лекин ушбу таржималар яна бошқа тилларга қилинадиган таржима ишларига ёрдам бериши шубҳасиз. Таржима инсоннинг иши, у хатодан холи бўлмайди. Қуръони карим маъноларининг таржимаси бу Қуръони каримнинг ўзи эмасдир. Ҳақиқий ва мутлақ Қуръон бу араб тилида нозил бўлган ва шу тилда ёзилган Қуръони каримдир”.

Маълумот тариқасида шуни айтиш мумкинки, Индонезияда 2018 йил статистикасига кўра 266 357 297 млн аҳоли истиқомат қилади ва булар қарийб 300 та халқларга бўлинади. Умумий аҳолининг 88 фоизини мусулмонлар ташкил этади.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Президент Шавкат Мирзиёев 26 август куни Самарқандга ташриф буюрди. Эзгу қадриятларимизга мувофиқ, аввало Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилинди. Қуръон тиловат давоми...

1188 18:52 / 26.08.2024
Аввал хабар қилганимиздек, машҳур олим, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Самарқанд бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар.Кеча куннинг иккинчи ярмида давоми...

5152 08:30 / 17.04.2019
Мирзо Улуғбек даврида Самарқанд илмфан марказларидан бирига айланган эди. Ана шу даврда шаҳарга Шарқ мамлакатларидан етук олимлар ташриф буюриб, маҳаллий давоми...

1190 13:00 / 05.04.2025
Замонамизнинг машҳур мужтаҳиди, мисрлик улуғ олим, шайх Юсуф Қарзовий ҳазратлари бугун фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар. Aллоҳ таолодан ул зотнинг давоми...

3571 16:39 / 26.09.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021