1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қалблар идишга ўхшайди

07:00 / 24.01.2019 3118 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Нўъайм Комил ибн Зиёддан ривоят қилади: «Бир куни Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу қўлимдан тутиб, саҳро томонга етаклади. Саҳрога етиб боргач, у зот бир жойга ўтирди. Сўнгра, бир оз нафас ростлагач, шундай деди: «Эй Комил, қалблар идишга ўхшайди. Энг яхши қалб – энг эҳтиёткор қалбдир. Бу гапларимни эслаб қол. Инсонлар уч турли бўлади:

Биринчиси – раббоний олим.

Иккинчиси – нажот йўлидаги толиби илм.

Учинчиси – илм билан иши бўлмайдиган оми. Бу тоифадаги одамлар ҳар хил ғавғоларга аралашадиган, бўлар-бўлмас нарсаларга эргашиб кетадиган, ҳар хил рангга мойил одамлардир. Бундай одамлар илм нуридан баҳра олмайди, ишончли асосга таянмайдилар.

Илм молдан яхшироқдир, чунки илм сени қўриқлайди, молни эса сен қўриқлайсан. Илмни ишлатсанг, камаймайди, молни ишлатсанг камаяди. Илм олим учун тирикликда тоат, вафот этгандан кейин эса гўзал хотирадир. Мол эса дунё йўқ бўлиши билан завол топади. Мол-дунё тўпловчилар тириклик чоғидаёқ ўлиб бўлган бўлади, уламолар эса дунё тургунча туришади, ўзлари йўқ бўлса ҳам, қилиб кетган хайрли ишлари қалбларда доимо барҳаётдир».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади.Саъид ибн Жубайрдан Ражаб ойида турганимизда Ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У .Ибн Аббоснинг .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

3508 07:17 / 13.01.2024
Исмоил ибн Наср Абдийдан ривоят қилинади .Солиҳ Муррийнинг мажлисида бир киши нидо қилиб, шундай деди .Жаннатга муштоқлар ва уни деб кўз ёш тўкувчилар ўрнидан давоми...

2567 08:00 / 23.05.2020
Кутиш гоҳ саодат, гоҳи муаммо,Кўзларда баъзида йилтиллайди дур.Бу бахтми, бахтсизлик кишига аммо,Кимни, ниманидир кутмоққа мажбур.Оч қолган фақирнинг кутгани давоми...

2150 20:55 / 11.10.2021
Яҳё ибн Ямондан ривоят қилинади .Суфён Саврий Бану Фазора тоғи олдида мени кўриб, .Қаердан келаётганимни биласанми, деб сўрадилар. .Йўқ,, дедим. У киши .Дори давоми...

2095 07:10 / 04.09.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021