1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Илм келмайди, илмга борилади

08:00 / 30.01.2019 3986 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳорун ар-Рашид ҳаж қилиб, Мадинага қайтиб келди. У Молик ибн Анаснинг чуқур илми ва юксак иқтидори ҳақида кўп эшитгани учун у зотни зиёрат қилмоқчи бўлди. Моликнинг олдига элчи жўнатиб, уни ҳузурига чақиртирди. Молик ибн Анас келган элчига: «Амирул мўмининга айт, толиби илм илм учун ўзи келади, илм унинг олдига бормайди», деди. Халифа унинг бу гапига бўйсуниб, Моликни зиёрат қилиб, уйига борди. Аммо тўпланиб турган одамларни тарқатиб, у зот билан холи гаплашишни талаб қилди. Молик буни  рад этиб, одамлар қандай бўлса, шундайлигича қолишини айтди ва: «Оммадан тўсилган илмда хослар учун хайр йўқ», деди.

«Солиҳлар гулшани»дан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шукр нима Шукр калимаси нимани ифодалайдиКўпчилик инсонлар шукр калимасини турли муносабатларда айтиб юришга одатланганлар ва анъанага айланган тақлидий икки давоми...

3582 18:10 / 06.02.2020
Амр ибн Қайс айтади .Умар ибн Абдулазизнинг ўлими яқинлашгач, .Эй мўминларнинг амири, бизга нима васият қиласиз, дейишди. .Менинг ушбу ҳалокатимдан огоҳ бўлинглар. давоми...

2126 08:23 / 14.04.2020
Музанийдан ривоят қилинади .Тавҳид борасида қалбимга бирор нарса воқе бўлса, буни Шофеъий раҳимаҳуллоҳдан сўрар эдим. Бир куни унинг олдига бордим. У Мисрдаги давоми...

4749 11:00 / 29.05.2022
Абдуссомад ибн Муаққал Ваҳб ибн Мунаббаҳнинг ҳаммажлисларидан бирига .Мен сенга табиблар билмайдиган тиб, фақиҳлар билмайдиган фиқҳ ва ҳалимлар англамаган давоми...

3681 08:00 / 04.01.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021