1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Исломофобия шарқий Европада ҳам тарқалмоқда

08:45 / 31.01.2019 3630 pdf Ўқиш режими + -

Германиянинг Лейпзиг университети тадқиқотчилари томонидан олиб борилган изланишлар натижасида исломофобия мусулмонлар жуда ҳам озчиликни ташкил этадиган шарқий Европада ҳам тарқалганини маълум қилганлар. Бу хусусдаги “Ғарбий Европадаги исломофобияни тушуниш ва тушунтириш” деб номланган махсус тадқиқот натижалари университет расмий сайтида эълон қилинди.

Лейпзиг университети профессори ва Ғарбий Европадаги исломофобия лойиҳаси масъули Александр Линделл бу борада шундай дейди: “Тадқиқотлар исломофобия таъсири Европанинг мусулмонлар жуда ҳам оз бўлган, ҳатто умуман мусулмонлар яшамайдиган ҳудудларида ҳам анча юқорилигини кўрсатмоқда. Бу айниқса ғарбий Европада яққол кўриниб турибди”.

Диний ақидапарастлик, халқаро терроризм каби илллатларнинг кенгайиши ғарб давлатларида исламофобия жараёнининг кескин тусга кириб, оммавий сиёсий даражада авж олишига олиб келмоқда. Мусулмонларнинг муқаддас дини бўлмиш ислом динини халқаро терроризм билан боғлашга уринишлар, Ғарб матбуотида турли ҳажвий расмлар чоп этиш орқали пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг шаънини таҳқирлашга қаратилган хатти-ҳаракатлар миллионлаб одамларнинг миллий ғурури ва нафсониятига тегадиган бирёқлама, асоссиз баҳо ва хулосалар калтабинларча баён қилинмоқда. «Исломофобия» – исломдан ва мусулмонлардан қўрқув ва уларга нафрат туйғуси билан қараш демакдир. Исламофобия уринишлари мусулмон уммати томонидан эътироф этилган дунёдаги барча ислом уламолари, расман тан олинган халқаро исломий ташкилотлар томонидан танқид остига олиб келинмоқда. Зеро, Ислом динини агрессивликда, террорчиликда айблаш жаҳон миқёсида ислом нуфузининг, ислом мавқеининг ошиб боришидан талвасага тушиш, глобал иқтисодий, сиёсий маданий ва демографик жараёнларда гегемонлигини тарихан йўқотаётган постиндустриал жамиятларнинг сиёсий кучлари учун хосдир.

Профессор Линделлнинг фикрига кўра, исломофобиянинг Европада кучайиши хавфли ҳолатдир. Хусусан, европаликларнинг муҳожир мусулмонларга нисбатан ишончсиз қарашда бўлишлари исломофобия хавфини янада орттираверади, бу жараённинг тезлашида эса Европадаги ирқчилик кайфиятидаги оқим асосан босим ўтказишга уринмоқда.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Японияда кам сонли мусулмонлар бўлсада, бироқ бу ерда машҳур дин Исломдир. Мусулмонларнинг аксарияти мусулмон муҳожирларга уйланиб, исломни қабул қилган давоми...

2304 16:51 / 06.10.2021
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ кечаларидан изланглар, давоми...

2303 16:28 / 20.03.2025
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмийтадқиқот маркази қуйидаги йўналишларда танлов эълон қилади.Имом Мотуридий давоми...

1926 10:16 / 29.05.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларининг 20212022 ўқув йили қабул жараёнлари бўйича қуйидаги ишонч телефонлари ва интернет давоми...

2814 16:00 / 21.06.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021