Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (28-дарс). Қуръони каримнинг тарқоқ нозил бўлиши ҳикматлари (давоми)

20:10 / 08.04.2019 6226 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Анъом сурасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тасалли бериб шундай дейди:

ﯢﯣﯤﯥﯦﯧﯨﯩﯪﯫﯬﯭﯮﯯﯰﯱ ﯲﯳﯴﯵﯶﯷﯸﯹﯺ

«Батаҳқиқ, сендан олдин ҳам расуллар ёлғончига чиқарилганлар. Бас, улар то нусрат келгунича ёлғончига чиқарилганларига ва берилган озорларга сабр қилганлар. Аллоҳнинг сўзларини ўзгартирувчи йўқ. Батаҳқиқ, сенга расулларнинг хабаридан келган» (34-оят).

Аллоҳнинг йўлига даъват қилувчиларга ҳар доим ҳам осон бўлмаган. Мушрик-кофирлардан озор топаётган, уларнинг иғво-бўҳтонларига учраётган битта сен эмассан.

«Батаҳқиқ, сендан олдин ҳам расуллар ёлғончига чиқарилганлар».

Сендан олдинги пайғамбарларнинг барчаси ҳам сен каби мушрик-кофирлар томонидан ҳақоратланганлар: сени сеҳргар дейишган бўлса, улар ёлғончига чиқарилганлар. Аллоҳнинг йўлига даъват қилувчиларнинг сафлари бир. Сафнинг аввали нимага учраса, охири ҳам шунга дуч келади. Лекин сабр қилиш керак. Мақсадга сабр билан эришилади. Ўтган пайғамбарлар, даъватчилар ҳам сабр билан мақсадга эришганлар. Ишонч комил бўлсинки, албатта, нусрат иймон томонида бўлади. Эртами-кечми, Аллоҳнинг йўлида юрганлар нусрат топадилар. Ўтган пайғамбарлар ҳам,

«Бас, улар то нусрат келгунича ёлғончига чиқарилганларига ва берилган озорларга сабр қилганлар».

Бу сўзлар – ҳақ сўзлар, яъни Аллоҳ Пайғамбарига ва у кишининг меросхўрлари бўлмиш даъватчиларига айтаётган башорат сўзлардир.

«Аллоҳнинг сўзларини ўзгартирувчи йўқ».

Доимо Аллоҳнинг динига хизмат қилувчилар ғолиб чиқадилар. Мушрику кофирлар мағлуб бўладилар. Мўминларга – пайғамбарлар ва уларга эргашганларга ғалаба турли ҳолда етиши, баъзида эртароқ, баъзан айни кутилган пайтда, гоҳо кечроқ келиши мумкин. Аммо албатта келади. Бу ҳақиқат пайғамбарларнинг хабарларидан равшан бўлади:

«Батаҳқиқ, сенга расулларнинг хабаридан келган».

Уларни сен яхши биласан. Бас, улардан ибрат ва ўрнак олиш керак.

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонларга Қуръони каримни ёдлаш осон бўлиши.

Қуръони каримнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тарқоқ ҳолда нозил бўлишининг ҳикматларидан яна бири – Қуръони каримнинг у зотга ва мусулмонларга ёдланиши осон бўлишидир. Уламолардан баъзилари юқорида ўтган Фурқон сурасининг оятида зикр қилинган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларини собит қилишдан мақсад, у зотнинг қалбларига Қуръони каримни ёддан жамлашдир, дейишади. 

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ёзиш ва ўқишни билмайдиган уммий эдилар. Шунингдек, саҳобаи киромларнинг кўплари ҳам уммий бўлганлар. Ушбу ҳақиқатни Қуръони карим ҳам таъкидлаган.

Аллоҳ таоло Жума сурасида марҳамат қилади:

ﭞﭟﭠﭡﭢﭣﭤﭥﭦﭧﭨﭩﭪ ﭫ

«У саводсизларга уларнинг ичидан Унинг оятларини ўқиб берадиган ва уларни поклайдиган ҳамда уларга Китобни ва ҳикматни ўргатадиган Расулни юборган Зотдир» (2-оят).

Биз «саводсиз» деб таржима қилган маъно араб тилида «уммий» дейилиб, бу сўз ўқиш-ёзишни билмайдиган шахсга нисбатан ишлатилади. «Умм» она дегани. Демак, «уммий» сўзидан «онадан туғилгандек, ўқиш-ёзишни ўрганмай юрган» деган маънони тушуниш керак. Ўша давр араблари «уммий қавм» деб аталган, чунки уларнинг ичла-рида ўқиш-ёзишни биладиганлари жуда оз бўлган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам ўқиш-ёзишни мутлақо ўрганмаганлар. Шунинг учун ҳам у зотга ва саҳобаларга Қуръони каримни ёдлаш осон бўлиши учун оятлар бўлак-бўлак, тарқоқ ҳолда нозил бўлди. 

Бошқа пайғамбарлар ўқиш ва ёзишни билишар, агар уларга китоб бир йўла нозил қилинса, уни ёдлаб олиш имкониятлари мавжуд эди.

Ибн Фурок бу ҳақда шундай дейди:

«Айтилишича, Таврот бир йўла нозил қилинган. Чунки у ўқиш ва ёзишни биладиган набий Мусо алайҳиссаломга нозил қилинган эди. Қуръон тарқоқ ҳолда нозил қилинди. Чунки у ёзилмаган ҳолда уммий Набийга нозил қилинди». 

Ибн Асокир Абу Назрадан ривоят қилади:

«Абу Саъид Худрий бизга Қуръондан эрталаб беш оят, кечқурун беш оят ўргатар эди ва «Жаброил Қуръонни беш оят-беш оят олиб тушган», деб хабар берар эди».

Байҳақий қилган ривоятда Умар розияллоҳу анҳу дейдилар:

«Қуръонни беш оят-беш оятдан ўрганинглар. Чунки Жаброил Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръонни беш оят-беш оятдан олиб тушар эди».

(давоми бор)

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
islom.uz middot 062. Муташобиҳ сифатларга оид оятлардан намуналар1биринчи мақолаМаълумки, .истиво, сўзи, хусусан Қуръони Каримда келган .истиво, лафзи ҳақида жуда кўп давоми...

5814 13:06 / 22.09.2020
25. Ва сизлардан фақат зулм қилганларнинг ўзигагина етмайдиган фитнадан сақланинг. Ва билинки, албатта, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир.Ушбу ояти каримадаги .фитна, давоми...

4339 05:00 / 23.01.2017
бешинчи мақолаИбн Ашта .АлМасоҳиф, китобида Ибн Шиҳобдан Мусо ибн Уқба ривоят қилган маълумотни келтиради.Қуръонни жамлаб, вараққа ёзишгач, Абу Бакр .Унга исм давоми...

5506 14:05 / 22.10.2019
Китобни ўз қўли билан ёзиб, сўнгра уни арзон баҳога сотиш учун .Бу Аллоҳнинг ҳузуридан,, дейдиганларга ҳалокат бўлсин Уларга қўллари билан ёзган нарсаларидан давоми...

4359 05:00 / 23.01.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021