1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жаннатда барчаси абадий, эскирмайди, тугамайди

07:00 / 09.02.2019 4185 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Нидо қилгувчи: «Албатта, сизлар соғ бўласиз, ҳеч қачон касал бўлмайсиз, албатта, сизлар абадийсиз, ҳеч қачон ўлмайсиз, албатта, сизлар ёшсиз, ҳеч қачон қаримайсиз, албатта, сизлар неъматдасиз, ҳеч қачон маҳрум бўлмайсиз», деб нидо қилади».

Бу ҳақда Аллоҳ таоло Аъроф сурасида шундай марҳамат қилади:

ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ

«Ва кўксларидаги ғиллу ғашларни чиқариб олдик, остларидан анҳорлар оқиб турибди. Улар: «Бизни шунга ҳидоят қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, агар Аллоҳ бизни ҳидоят қилмаганида, ўзимиз йўл топа олмас эдик. Роббимизнинг элчилари ҳақни келтирдилар», – дедилар. Ва уларга: «Мана шу жаннатингизни қилган амалларингиз туфайли мерос қилиб олдингиз», – деб нидо қилинур» (43-оят).

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: 

«Ким жаннатга кирса неъматланади, маҳрум бўлмайди, кийими эскирмайди, қаримайди».

Имом Қуртубийнинг «Тазкира»сидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмон оммасидан хайр ва яхшилик аҳли зиммасига вожиб нарсаБугунги кунда Аллоҳ моддий имконият ато этган мўминмусулмонлар толиби илмларнинг нафақасини давоми...

3167 11:11 / 30.05.2020
Савол Кўз тегмасин, деб чақалоқларнинг қўлига кўзмунчоқ тақиб қўйиш бидъат эканлигини биламан. Лекин дуо, оятлар ёзилган тумор тақиб юриш мумкинмиЖавоб давоми...

4955 18:02 / 04.11.2018
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар quotРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам quotҚиёмат куни ер битта нон зувалаги каби бўлади, сизлар хамир қориб, давоми...

5583 14:30 / 16.02.2019
Подшоҳ вазиридан сўради .Нега анави ходимимни ўзимдан кўра бахтиёрроқ юрганини кўраман Ахир унинг ҳеч вақоси бўлмаса, менда бўлса бойлик, молмулк ва барча давоми...

2483 16:00 / 26.12.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021