1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Энг кўп мусулмон яшайдиган мамлакат сайёҳлик саммитини ўтказмоқчи

15:00 / 18.02.2019 2789 pdf Ўқиш режими + -

Дунёда аҳоли сони бўйича тўртинчи ўринда турувчи ва энг кўп мусулмон жамоасига эга бўлган Индонезия мамлакати исломий сайёҳлик бўйича юқори мавқега эришмоқчи.

Мамлакат Туризм вазири Ориф Яҳё туризм соҳасидан асосий мақсад, ҳалол туризмни кучайтириш билан бир қаторда мусулмон сайёҳларни энг кўп қабул қиладиган давлатга айлантириш лозимлигини маълум қилди, деб хабар беради Tempo газетаси.

Ориф Яҳёнинг таъкидлашича, ҳалол стандартларини янада ривожлантириш, уларнинг фаолиятини MasterCard вa CrescentRating томонидан ишлаб чиқилган “Мусулмонлар учун саёҳат имтиёзлари индекси” талабларига мувофиқлаштириш лозим. Маълум бўлишича, ўтган йили Индонезияга 3.5 млн саёҳ келган, жорий йилда эса 5 млн. мусулмон сайёҳлар келиши режалаштирилган. Мусулмон сайёҳлар учун қулай шарт-шароитлар яратган давлатлар қаторида Индонезия Малайзия ва БААдан кейин учинчи ўринни эгалламоқда.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Бу воқеа анча йил аввал рўй берди. АҚШнинг Техас штатида яшовчи Ёдира Сабот деган киши бундан 13 йил олдин Исломга кириб, мусулмон бўлади. Шундан бошлаб турмуш давоми...

3699 12:36 / 13.03.2019
2025 йил 18 февраль куни Хоразм вилоятининг Боғот туманида янгидан қуриб битказилган .Дарвеш бобо, жомеъ масжиди фойдаланишга топширилди. Масжиднинг очилишида давоми...

1278 20:19 / 18.02.2025
Бугун 12 июль куни юртимизнинг таниқли уламолари Тошкент вилояти Ангрен шаҳар, Оҳангарон тумани, Оҳангарон шаҳар ва Ўртачирчиқ туманларига ташриф давоми...

1856 21:43 / 12.07.2021
2023 йил 19 сентябрь куни НьюЙорк шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеяси 78сессиясининг умумсиёсий мунозаралари бошланди. давоми...

2173 08:27 / 20.09.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021