1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

АҚШда Қуръон маъноларининг Брайл алифбосидаги инглизча таржимаси тарқатилмоқда

12:36 / 13.03.2019 3699 pdf Ўқиш режими + -

Бу воқеа анча йил аввал рўй берди. АҚШнинг Техас штатида яшовчи Ёдира Сабот деган киши бундан 13 йил олдин Исломга кириб, мусулмон бўлади. Шундан бошлаб турмуш ўртоғи Нодира билан ислом дини ҳақида тўлиқроқ маълумот тўплашга ҳаракат қилишади. Уларнинг бу борадаги ягона муаммолари кўриш қобилятларининг ожизлиги эди. Нодира озгина кўра олса-да, лекин бу китоб ўқиш имконини бермасди. Улар Қуръони каримнинг маъноларини Брайл алифбосида инглиз тилида таржима қилинганини қидириб топишга ҳаракат қиладилар, лекин бу уринишлари зое кетади.  

Ниҳоят 2017 йилда улар Аллоҳнинг иродаси билан ўзлари Қуъони карим маъноларини қўлда ёзишни бошлайдилар. Саккиз ой деганда бу ишни ниҳоясига етказадилар. Кейинроқ уларни қўллаб-қувватлаб турувчи веб-сайт орқали Қуръони каримнинг маъноларини Брайли алифбосида нашр этишга эришдилар. Аллоҳнинг нусрати билан уларнинг бу ҳаракатлари ҳомийлар томонидан қўллаб-қувватланди. Натижада 150 та Брайл алифбосида тайёрлаган Қуръони карим нашрдан чиқи ва АҚШдаги 20 та масжидда кўзи ожиз бўлган мусулмонларга тарқатилди. Қўшимча равишда кўриш қобилияти заиф бўлганлар учун махсус ўқув дастури ҳам тайёрланди. Ҳозир улар қўшимча равишда ҳар куни 2-3 ояти каримани Брайл алифбосида тайёрлаб масжидларга тарқатиб чиқишни режалаштирмоқдалар, деб хабар беради Rayleigh News ахборот ангентлиги.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида .Биринчи Ренессанс, даврига бағишланган экспозицияни мазмунан бойитишга қаратилган илмий муҳокамалар изчил давом давоми...

947 19:20 / 31.07.2025
Аллоҳга шукрки, шу йил 17 август куни бомдод намозидан бошлаб, юртимиздаги барча 2070 та жоме масжид ўз эшиклари яна мўминмусулмонларга очади. Ҳақиқатан, барча давоми...

3271 11:10 / 13.08.2020
Рамазоннинг бошланишини бутун дунё мусулмонлари қалбларида ўзгача бир шукуҳ билан кутмоқдалар. УайтРокда Британия Колумбияси, Канада мусулмонлар ҳамжамияти давоми...

2131 11:09 / 07.04.2021
Покистон Бош вазири Имронхон ва унинг ҳамроҳлигидаги делегация Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларини зиёрат қилиш учун Мадинага давоми...

2970 17:53 / 30.10.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021