1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий Усмонхон Алимов халқаро зиёрат туризми доирасида бир қатор учрашувлар ўтказди

09:10 / 26.02.2019 2285 pdf Ўқиш режими + -

Хабарингиз бор шу йил 22-23 февраль кунлари Бухоро шаҳрида ўтказилган биринчи халқаро зиёрат туризмига кўпгина хорижий давлатлардан меҳмонлар ташриф буюрди. Ана шу тадбир доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Усмонхон Алимов хорижий давлатлардан ташриф буюрган давлат ва дин арбоблари билан мулоқот ўтказди. 

Мусулмонлар идораси матбуот хизматининг маълум қилишича, муфтий дастлаб Туркия диёнат ишлари раиси ўринбосари профессор, доктор Усмон Тирасчи билан учрашиб, унда Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, “Вақф” хайрия жамоат фонди, зиёрат туризмини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. Профессор, доктор Усмон Тирасчи Туркия давлатининг Ўзбекистонга бўлган эътибори юқори экани ҳақида гапириб, Ўзбекистоннинг тарихий обидалари ва тариқат намоёндаларининг мақбаралари акс этган “Олтин силсила” тақвими нашр этилгани тўғрисида сўзлаб берди.

Шунингдек, муфтий Россия муфтийлар кенгаши ва диний идораси раиси ўринбосари Рушан Аббасов, Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси раиси ўринбосари Рустам Валиулин, Миср Араб Республикаси Парламенти аъзоси, Миср сўфий тариқатлари кенгаши раиси Абдулҳодий ал-Қасабий, Доғистон Республикаси мусулмонлари идораси халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Шихабуддин Гусейнов ва Индонезиянинг “Истиқлол”, “Дорал-Қуръон” музейлари директори Мухлис Муҳаммад Ҳанафий билан учрашувлар ўтказди.

Ўтказилган мулоқотларда Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятларини дунёга кенг тарғиб этиш, Ўзбекистонни ислом дунёсида зиёрат-туризми бўйича йирик марказлардан бирига айлантириш ва жаҳоннинг турли минтақаларидан, хусусан, мусулмон дунёсидан диёримизга сайёҳларни жалб этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди ҳамда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
ФИФА Саудия Арабистонидан қонунни ўзгартиришни сўрамоқчи эмас. 2034 йилда Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида стадионларда спиртли ичимликлар давоми...

1064 15:08 / 19.12.2024
Мусулмон спортчиларни қўллабқувватлаш мақсадида Уэльс Футбол ассоциацияси FАW спортчилар низомини имзолаган биринчи футбол ташкилотига айланди. Ушбу низом Nujum давоми...

2339 17:40 / 26.10.2021
Франциялик футболчи Пол Погба инстаграм саҳифасидаги изоҳи учун мухлислар томонидан исломофобик муносабатга учради. Шундан сўнг у ижтимоий тармоқдаги изоҳини давоми...

4335 11:51 / 27.01.2022
Жорий йилнинг 21 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси .Қуръон ва тажвидни ўргатиш, бўлимида Рамазон ойида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги масжидларда давоми...

2312 16:11 / 22.02.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021