1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дунё ҳам худди шундай...

07:10 / 26.02.2019 3566 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Мусо Имрон ибн Мусо Турсусийдан ривоят қилинади: «Фатҳ Мусилий икки ёш бола олдидан ўтиб қолди. Бирининг қўлида асал суртилган нон, бирида эса тузламали нон бурдаси бор эди. Тузламали нонни ушлаган олдидаги болага: «Нонингдан бор», деди. У бўлса: «Агар менинг итим бўлсанг, бераман», деди. У рози бўлди. Кейин унга асалли нонидан берди ва бўйнига арқон солиб судради. Фатҳ Мусилий: «Агар ўз нонингга рози бўлганингда, бунга ит бўлмасдинг», деди. Абу Мусо шундай деди: «Дунё ҳам худди шундай».

Изоҳ: Баъзилар арзимаган дунёга эришаман деб, бўйнига арқон солинишига рози бўлади. Ваҳоланки, ато қилинган ризқига қаноат қилишса, азиз бўладилар, бировнинг олдида хор бўлмайдилар.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Ғизо озиқ ва ғизо бўлмаган нарсани тановул қилиш. Бунда одатда ғизо саналмайдиган ва инсон кўнгли ейишга мойил бўлмайдиган нарсалар кўзда тутилган. Мисол учун, давоми...

1889 19:03 / 22.05.2020
Абу Ҳабиб айтади .Бир киши Ҳасаннинг олдига келиб, .Эй Абу Саъид, кам овқат есам, очиқяпман. Кўпроқ есам, бўкиб қоляпман,, деди. Ҳасан унга .Бу диёр сенга тўғри давоми...

2242 08:02 / 16.05.2020
Сўнгги вақтларда Интернет тармоқларида айрим нохушликларни ислом шиорларига боғлаш ndash .имом ундай бўлди,, .масжид бундай бўлди, дейиш ҳолатлари учраётгани ижобий давоми...

2191 11:06 / 23.05.2019
Жаҳаннам дарвозаларининг номлари Аллоҳ барчамизни ундан асрасинБиринчи дарвоза Жаҳаннам.Иккинчи дарвоза Саъийр.Учинчи дарвоза Лазо.Тўртинчи дарвоза давоми...

8285 08:00 / 07.04.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021