1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Бир кунлик мактаб» лойиҳаси қозонликлар орасида оммавийлашмоқда

07:30 / 27.02.2019 2132 pdf Ўқиш режими + -

2019 йилнинг 2 март куни Татаристон Республикаси Дин ишлари бошқармаси томонидан ташкил этилган «Бир кунлик мактаб» лойиҳаси ўз иши бошлайди, деб хабар беради Islam-today.

Вақт ва ёш борасида ташвишга тушаётган фуқаролар учун махсус ишлаб чиқилган ушбу лойиҳанинг муҳимлиги шундаки, унда ҳафтада бир кун бўладиган дарсда намоз ўқиш қоидалари ва ислом асослари 5 та дарс билан мухтасар ва самарали қилиб ўргатилади. Мактабга 14 ёшгача бўлганлар қатнашиш ҳуқуқига эга.

Маълум бўлишича, лойиҳа қозонликлар орасида ғоятда тезлик билан оммавийлашмоқда. Шу кунгача рўйхатдан ўтганлар 93 кишидан иборат бўлиб, уларнинг энг ёши улуғи 72 ташкил этмоқда. Рўйхатга олиш 28 февраль кунига қадар давом этади. Машғулотлар Диний бошқарманинг назоратидан ўтказилган етук диний олимлар томонидан олиб борилади. Мазкур ўқув курси 5 та машғулотни ўз ичига олади: “Кириш дарси” (терминология, исломда рухсат берилган ва қайтарилган ишлар, таҳорат олиш қоидалари); “Намоз дарси” (намоз ўқиш қоидалари, суралар ва ибодат қилиш); “Ислом асослари” (иймон, намоз, рўза, закот, ҳаж); “Ақоид дарси” (ақоид асослари); “Сийрат дарси” (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари ва пайғамбарликлари). Шу тариқа лойиҳа қатнашувчиларига ислом дини ҳақида энг тўғри ва соғлом ҳисобланган дастлабки тушунчалар қисқа фурсатда тақдим этилади. 

Дарслар ҳафтанинг шанба куни, белгиланган масжидда, татар ва рус тилларида, бепул берилади. Масжидда ўтказилаётгани сабаб ибодатлар ҳаммаси кўрсатиб, тушунтириб берилади.

– Мазкур дарсларни ташкил этишдан мақсадимиз, Ислом дини ҳақида маълумоти етарли бўлмаган кишиларга қисқа фурсатда динимиз ҳақида тўғри тушунчаларни бериш, соф диний таълимотнинг асосий манбларини кўрсатишдан иборат, – дейди лойиҳа ходимлари.

Лойиҳа бир кунлик бўлгани боис домлалар имкон қадар қатнашувчиларга зарур маълумотларни бериб қолишга ҳаракат қиладилар. Дарслар эркин, савол-жавоб тарзида олиб борилади. Машғулотдан сўнг диний билимларини ошримоқчи бўлганлар учун алоҳида имкониятлар яратилган. Лойиҳа иштирокчиларига дарсга оид маълумотларни ўзида жамлаган тарқатма материаллар ҳам берилади.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islamtoday.ru
Мавзуга оид мақолалар
Маданият масжидиrdquo деб ном олган ушбу масжид Истанбулнинг Маданият университети талабалари томонидан Африка қитъасининг Чад республикасида қурилмоқда.Чад давоми...

2952 07:00 / 19.01.2019
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоятида Ҳадис илми мактаби очилиши муносабати билан 2018ndash2019 ўқув йили учун қабул эълон қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон давоми...

4291 14:03 / 06.11.2018
Қуръони каримга мухлис халқимизнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида .Қуръон тажвидини ўргатиш, бўлими очилди.Ушбу давоми...

2690 16:20 / 09.08.2021
Душанба куни Словения пойтахти Люблянада мамлакатдаги биринчи масжид очилди. Бу ҳақда arabnews.com манбасига таяниб, tarjumon.uz сайти хабар беради. Исломий жамият раҳбари давоми...

3395 13:37 / 04.02.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021