1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имом Мотуридийнинг «Китоб ат-Тавҳид» асари асл нусхада намойиш этилади

19:20 / 31.07.2025 946 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида «Биринчи Ренессанс» даврига бағишланган экспозицияни мазмунан бойитишга қаратилган илмий муҳокамалар изчил давом этмоқда. Экспозиция ишчи гуруҳи таркибида халқаро эксперт сифатида иштирок этаётган «Ал-Фурқон» ислом мероси жамғармаси директори Сали ШаҳсуварийМарказ музейи экспозициясининг «Биринчи Ренессанс» бўлими капсулаларида тақдим этиладиган видеоконтентлар сценарийларини тайёрлаш устида иш олиб бормоқда. 

У тарихий мазмундаги сурат ва ҳужжатларни визуал шаклда намойиш этиш учун Италиянинг «Magister Art» дизайн компанияси билан ҳамкорликда ишламоқда. Шу билан бирга, Сали Шаҳсуварий манбалардаги маълумотларнинг илмий ва диний жиҳатдан аниқ ва асосли бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Экспозицияда ислом илмий меросининг етук намояндаларидан бири бўлган Имом Абу Мансур Мотуридийнинг «Китоб ат-Тавҳид» асари асл нусхада, «Таъвилот ал-Қуръон» асари эса кўчирма нусхада намойиш этилиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, унинг таълимотини чуқур ўрганган Абу Муин Насафийнинг машҳур «Табсират ал-адилла» асари ҳам витриналардан жой олиши режалаштирилган.

Муҳокамалар давомида ушбу алломаларнинг илмий меросини нафaқат кўргазма воситасида, балки аудио ва видеоконтент шаклида ҳам тақдим этиш таклифи илгари сурилди. Бу орқали экспозиция ташриф буюрувчиларда IX-X асрларда Марказий Осиёда ислом дини, фалсафаси ва калом илми юксак ривожлангани ҳақида кенг ва яхлит тасаввур уйғотиш мақсад қилинган.

Мазкур экспозиция «Биринчи Ренессанс» даврининг ақлий-маънавий ютуқларини замонавий музей технологиялари орқали кенг жамоатчиликка етказишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

Манба
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Мавзуга оид мақолалар
Азиз юртдошларСизга Islom.uz порталининг иловаси янгиланганини маълум қиламиз.Ушбу дастур сизни фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган давоми...

7224 11:33 / 24.10.2018
ҲУРМАТЛИ ОТАОНАЛАРЖондан азиз фарзандларимизни энг чиройли одобу ахлоқ билан тарбиялаш барча отаоналарнинг ҳаётларидаги муҳим вазифаси эканига шубҳа йўқ. Айнан давоми...

4210 13:02 / 25.12.2018
Мусулмонлар хайрия ташкилоти одамларни рецепт орқали уйда овқат тайёрлашга ундаш ва озиқовқат қашшоқлигига қарши кураш бўйича миллий кампанияни бошлади..Давом давоми...

1421 15:19 / 24.02.2021
Бу воқеа анча йил аввал рўй берди. АҚШнинг Техас штатида яшовчи Ёдира Сабот деган киши бундан 13 йил олдин Исломга кириб, мусулмон бўлади. Шундан бошлаб турмуш давоми...

3699 12:36 / 13.03.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021