1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий Усмонхон Алимов Туркия элчисини қабул қилди

09:00 / 20.03.2019 2612 pdf Ўқиш режими + -

2019 йилнинг 18 март куни Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Меҳмет Сурайё Эр жаноблари Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ташриф буюрди. Бу ҳақда muslim.uz сайти хабар беради. Меҳмет Сурайё Эр муфтий Усмонхон Алимов ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасур Акрамов билан мулоқот ўтказди.

Муфтий элчи жанобларини ушбу шарафли ва масъулиятли вазифа билан муборакбод этиб, улкан ютуқлар тилади. Меҳмет Сурайё Эрнинг элчилик даврида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар янада мустаҳкамланиши, бунда элчининг саъй-ҳаракатлари катта бўлишини билдирди.

Шунингдек, йиғилишда зиёрат туризмини ривожлантириш, “Ҳаж-Умра” тадбирларини ташкил этиш, диний соҳа ходимларининг малакасини ошириш борасида ўзаро тажриба алмашиш ҳар жиҳатдан фойдали бўлишини таъкидланди.

Ўз навбатида, элчи жаноблари ўтган икки ярим йил ичида Ўзбекистон ва Туркия давлатлари алоқалари янги босқичга кўтарилгани, кўп томонлама алоқалар ривож топгани, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда келишувларга эришилганини алоҳида қайд этди.

Мулоқотда томонлар диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга оид турли масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.


Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу муборак айём ва дам олиш кунларида қуйидаги даволашпрофилактика муассасаларининг 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунда белгиланган давоми...

1302 22:20 / 20.04.2023
Бугун, 28 июль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида Араб тилидан ижодий имтиҳон бошланди. Ижодий имтиҳон Файзуллоҳ қори Иззатиллаев қироатида давоми...

1731 12:39 / 28.07.2021
Шу йил 23 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари давоми...

1547 11:32 / 24.10.2023
Россияда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш Жазони ижро этиш федерал хизматидан қамоқхонада сақланаётган баъзи маҳкумлар гуруҳи учун таомланиш меъёрларини давоми...

2597 08:30 / 22.12.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021