1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкент Ислом институтида Араб тилидан ижодий имтиҳон бошланди

12:39 / 28.07.2021 1731 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 28 июль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида Араб тилидан ижодий имтиҳон бошланди. Ижодий имтиҳон Файзуллоҳ қори Иззатиллаев қироатида Қуръони Карим оятлари тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.

Кириш имтиҳони бошланишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи Салоҳиддин Шерхонов, Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими бошлиғи Бобомурод Рустамов, қабул ҳайъати аъзолари, абитуриентлар ва ота-оналар гувоҳлигида имтиҳон билетлари солинган ва муҳрланган махсус қоплар очилди.

Шундан сўнг абитуриентлар карантин талаблари асосида институтнинг имтиҳон учун ажратилган биносига киритилиб, муҳрланган конвертлардан бирини танлаб, билет саволларига тайёрланиш учун парталардан жой олмоқда. Маълум вақтдан сўнг абитуриентлар имтиҳон олувчи ўқитувчилар олдида билет саволларига жавоб беришмоқда.

Имтиҳон жараёнларини Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, институт қабул ҳайъати аъзолари ва турдош ташкилот вакиллари кузатиб, назорат қилмоқда.

Маълумот учун, 2021-2022 ўқув йили учун кундузги таълим бўйича Тошкент ислом институтига 242 нафар йигит ва 39 нафар аёл-қиз абитуриент ҳужжат топширган.

Эслатиб ўтамиз, эртага, 29 июль куни Ақоид-фиқҳ ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синови бўлиб ўтади.

Мандат натижалари эса 30 июль куни эълон қилинади.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг .Руҳий тарбия, асарларининг илк жузи қозоқ тилига таржима қилингани ҳақида аввал хабар берган давоми...

516 16:17 / 15.11.2025
Ҳаж мавсуми бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Ушбу муборак сафарни юқори савияда ташкил қилиш ва ҳамюртларимиз амалларини чиройли адо этишлари учун барча давоми...

2300 16:53 / 28.05.2023
Дилбар Мухамедхановна Ғуломова Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот телеграм давоми...

3237 11:30 / 09.09.2019
Бугун, 7 октябрь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжидига .Cакинат, оила мактаби ўқувчилари ташриф буюришди. Ташрифдан аввал ўқувчилар фазилатли давоми...

2239 01:35 / 08.11.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021