1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Қулнинг қочиши

12:30 / 16.04.2019 3359 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар қул қочса, унинг намози мақбул бўлмайди», деганлар (Муслим ривоят қилган).

Бошқа бир ҳадиси шарифда: «Қайси бир қул қочса, ундан зимма (ҳимоя) соқит бўлади», дейилган (Муслим риаояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифа одамнинг намозини Аллоҳ мақбул қилмайди ва уларнинг биронта ҳам яхшилиги осмонга кўтарилмайди: қочоқ қулнинг, то хўжайинларига қайтиб, қўлини уларнинг қўлларига қўймагунча, эрини норози қилган аёлнинг, то эри ундан рози бўлмагунича ва мастнинг, то ўзига келмгунича», деганлар.

Фузола ибн Убайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифа одамдан сўралмайди: жамоатдан ажраб, имомига осийлик қилган кимса; хўжайинидан қочиб, осий ҳолида ўлган қул ёки чўри; эри узоқда бўлиб, дунёвий эҳтиёжини (озиқ-овқатини) таъминлаб қўйган бўлса-да, эридан яширинча ясан-тусан қилиб, ҳусни жамолини кўз-кўз қилиб юрадиган аёл», дедилар» (Ибн Ҳиббон ва Ҳоким риаояти).

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом динида мўминмусулмонларга нафақат зарари бор бўлган нарса, балки ўша зарарга олиб борадиган нарсалар ҳам ҳаром этилган.Аллоҳ таоло зинони ҳам, зинога олиб давоми...

3102 08:59 / 18.10.2021
Аллоҳ таоло айтади .Эй мўминлар, ароқ маст қилувчи ичкилик ичиш, қимор ўйнаш, бутларга сиғиниш ва чўплар билан фол очиш шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, давоми...

7252 12:10 / 31.05.2019
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар.Ҳар бирингиз мутасаддисиз, ҳар бирингиз қўл остингиздагилар учун масъулсиз. Ҳар бир раҳбар инсонлар устидан давоми...

3552 11:41 / 09.02.2022
Катта ширк ndash Аллоҳга бирор нарсани шерик қилиш, тенг билиш ва У зот билан бирга тош, дарахт, қуёш каби нарсаларга ибодат қилишдир. Катта ширк гуноҳи кабираларнинг давоми...

5823 10:29 / 01.11.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021