1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Енгил ва афзалроқ нарсани айтайми?

11:40 / 16.05.2019 4081 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

У зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир аёлнинг ҳузурига кирдилар. Унинг олдида данак (ёки майда) тошлар бор эди. Аёл ана шуларни санаб, тасбиҳ айтарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Бундан енгилроқ ва афзалроқ нарсани айтайми?

سُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا خَلَقَ فِي السَّمَاءِ وَسُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا خَلَقَ فِي الأَرْضِ وَسُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا بَيْنَ ذَلِكَ وَسُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا هُوَ خَالِقٌ

«Субҳаналлоҳи ъадада ма холақо фис-самаи ва субҳаналлоҳи ъадада ма холақо фил-арзи ва субҳаналлоҳи ъадада ма байна залика ва субҳаналлоҳи ъадада ма ҳува холиқ», деб айт», дедилар.

(Маъноси: Осмонда яратган нарсалари ададича Аллоҳни поклайман, ерда яратган нарсалари ададича Аллоҳни поклайман, у иккаласи орасидаги нарсалар ададича Аллоҳни поклайман ва У яратадиган нарсалари ададича Аллоҳни поклайман.)

«Аллоҳу акбар», «алҳамду лиллаҳ», «Лаа илаҳа иллаллоҳ», «ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» калималарини ҳам худди «субҳаналлоҳ»ни айтгандек айтади.

(Яъни, «Аллоҳу акбар ъадада ма холақо фис-самаи ва Аллоҳу акбар ъадада ма холақо фил-арзи...» деб.)

Имом Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Муаллиф
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳим, уйларимизни Қуръон билан муҳофаза қил, фарзандларимизни Қуръон билан ҳимояла, муҳофаза қил, қалбларимизни Қуръон билан муҳофаза қил. Аллоҳим, Қуръонни давоми...

761 07:47 / 07 февраль
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таом тортиқ этилса .Аллоҳумма барик лана фийма давоми...

1425 09:14 / 02.08.2025
. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳим Менга ишимнинг боши бўлган динимни давоми...

1156 09:03 / 15.12.2025
Муъоз ибн Анас Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким бомдод намозини ўқиб бўлганидан кейин намоз ўқиган жойида то давоми...

2454 04:00 / 18.08.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021