1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Англияда Қуръони каримни ўрганиш маркази ташкил этилади

11:30 / 16.05.2019 2147 pdf Ўқиш режими + -

Англиянинг Бирминҳем шаҳри ҳокимиятининг рухсати билан янги Қуръон ўқув марказининг қурилиши бошланади. Бу ҳақда IQNA хабар беради.

Марказнинг қурилиши кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлган бўлса-да, шаҳар Кенгашининг режалаштириш қўмитаси томонидан уни бунёд этилиши тасдиқланган. Лойиҳа муаллифлари марказни «Халқаро тинчлик, адолат ва илм маркази» деб номланишини маълум қилган. Бу ерда диний маросимлар, жумладан никоҳ ўқитиш, жума ва жаноза намозлари адо этилмайди. Аксинча, Қуръон ва Суннат ўргатилади, адабиёт ва араб тиллари ўқитилади. Лойиҳага кўра, янги марказ таркибида 6 та ўқув хонаси, умумий кўргазма майдони ва йиғилиш зали қурилиши режалаштирилган. Ҳокимият мутасаддилари ушбу Қуръон ўқув марказини Рамазон ойи туҳфаси сифатида манфаатли бўлишига умид қилмоқдалар.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Уэльснинг Абергавенни шаҳрида масжид ва Ислом маркази очилди. Абергавенни мери Тюдор Томас масжид ва марказнинг очилишини илиқ кутиб олди ва уэльсликларнинг давоми...

1653 11:20 / 14.12.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни юртимизга ташриф билан келган Миср Бош имоми, АлАзҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад давоми...

4004 19:55 / 11.10.2018
Коннектикут штатининг Waterbury шаҳридаги мусулмон отаоналар ва адвокатлар фарзандларига диний байрамларни оиласи билан нишонлашларига рухсат бериш учун давлат давоми...

1326 13:54 / 26.05.2023
Бугун, 19 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоевлар .Декларациялар давоми...

3096 12:00 / 19.05.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021