1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Таҳорат ҳам ибодатдир

13:40 / 23.05.2019 3300 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким таҳорат қилсаю таҳоратини чиройли қилса, унинг хатолари жасадидан, ҳаттоки тирноқлари остидан ҳам чиқиб кетади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ҳадисда таҳоратнинг фазли ҳақида сўз бормоқда. Шу билан бирга, таҳоратни яхшилаб қилиш зарурлиги таъкидланмоқда. Инсон таҳоратни мукаммал қилса, ҳатто тирноқлари остидаги гуноҳлари ҳам тўкилиши баён қилинмоқда.

Таҳорат ҳам ўзига яраша ибодат. Уни эътиборсизлик, шошма-шошарлик билан, турли гап-сўз, ҳаракат ва ишларини аралаштириб эмас, фарз, суннат ва одобларини ўрнига қўйиб, мукаммал қилиш лозим. Шундагина таҳорат ҳақиқий бўлади ва ундан кўзланган натижаларга эришилади.

Таҳорат қилганда тўкиладиган гуноҳлар Аллоҳнинг ҳаққига тааллуқли кичик гуноҳлар эканини унутмайлик. Таҳоратни доим чиройли ва мукаммал адо қилайлик, зеро кичик гуноҳларимиз тирноқларимиз остида ҳам қолмай, тўкилсин, таҳоратдан ҳосил бўладиган савоблардан баҳраманд бўлайлик!

 «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
249. Авф ибн Молик Ашжаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида тўққиз, саккиз ёки етти киши эдик. Шунда у зот давоми...

5781 14:45 / 06.09.2019
. . Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, келажакда сиз учун ажам юртлари фатҳ давоми...

3873 12:09 / 02.02.2020
621. Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим .Имомларингизнинг яхшилари сиз давоми...

2504 19:00 / 11.04.2025
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уловлари устида у қаёққа қараб юрса, ўша ёққа қараб намоз ўқир эдилар. Қачон фарз давоми...

4689 13:02 / 02.08.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар