1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Замонавий аёллар...

17:30 / 25.05.2019 5182 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сизлар, эй бошида рўмоли бўла туриб, қалбида ҳаёси бўлмаган қизлар! 

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига нозланиб, бурилиб тушган суратларини жойлаб, мастуралар шаънига доғ тушириб юрган қизлар!

Аллоҳ фарз қилган ҳолатда юрганини даъво қилиб, аслида шайтоннинг етовида йўрғалаган қизлар, билиб қўйинг:

Замонавий аёллар – таҳорат олишади.

Тирноқлари ўстирилган ва лак қўйилган!

Замонавий аёллар, намоз ўқишади, аммо вақтида эмас! Хаёлларида сериаллару кўнгилочар ўйинлар ва интернет!

Замонавий аёллар,қўшиқ куйлаб, эшитиб иш қилишади, аммо зикрни унутишади.

Замонавий аёллар, рўмол ўрашади. Қошлар терилган, соч олди қисми (чёлка) қилинган.

Рангдор, безалган ва тор-танқис кийимда юришади.

Замонавий аёллар, эрларидан рухсат сўраб-сўрамай, қаҳвахона ва шунга ўхшаш жойларда ўтиришади. Тўй-тантаналарда рақсга тушишади. Интернет орқали номаҳрамлар билан дўст тутиниб, ёзишиб тортишадилар.

Замонвий аёллар, атир ва пардоз воситаларидан фойдаланиб, эркаклар олдида бемалол юрадилар.

Замонавий аёллар, замон билан ҳам нафас бўлиб яшашни исташади, аммо ўзларини «муслима» деб билишади, даъволари эса Жаннат!

«...Ким Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига осий бўлса,бас, у очиқ йўлдан озиш билан озибди» (Аҳзоб сураси, 36-оят).

Бир ўйлаб кўринг:

Ёпинчиқ ўраб юришимизга замон йўл қўймаса-да, аммо пардоз қилиб, ясан-тусан қилишимизга мажбур қилолмайди!

Бир ўйлаб кўринг:

Замон бизни тўй-тантана, дугоналар билан учрашишга ундаса-да, лекин Аллоҳ таоло уйда ўтиришни буюрган! Бизни судраб уйимиздан олиб чиқолмайди!

«Ўз уйларингизда барқарор бўлинглар (магар бирор ҳожат учун чиққанларингда эса ) илгариги динсизлик (даври)даги ясан-тусан каби ясан-тусан қилманглар!» (Азҳоб сураси, 33-оят ).

Бир ўйлаб кўринг:

Замон бизни интернетга киришга чорласа ҳам, аммо номаҳрамлар билан хоҳ ошкор, хоҳ яширин тарзда ёзишга мажбур қилолмайди!

Бир ўйлаб кўринг:

Замон телефонда гаплашишга мажбур қилса ҳам, ғийбат ва сафсата сотишга ундолмайди.

Бир ўйлаб кўринг:

Замон бизни йўлдан адаштирса ҳам, Қиёматда тарафимизни ололмайди!

 

P/S: Ушбу битик кимнингдир дилини оғритиш ёки айблаш мақсадида ёзилмади. Балки орамизда учраб турадиган иллатлардан Аллоҳ қодир қилганича бир-биримизни хабардор этиб, ўзаро ислоҳ йўлини тутиш умидида битилди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳга ҳамд бўлсинки, яна муборак Рамазон ойи хонадонларимизга эшик қоқиб келиш арафасида. Қалблар бир муддатга унинг шукуҳини ҳис қилиб, ширин бир энтикиш билан давоми...

4205 17:16 / 23.04.2020
Ўсимликлар дунёсига оид энг сўнгги кашфиётлардан бири уларда ҳашаротлар ёки хатарга қарши ўзини ҳимоя қилиш қобилияти борлигидир. Баъзи мулҳидлар Аллоҳ давоми...

5450 09:00 / 03.05.2023
Аллоҳ таоло борлиқни тартибинтизом билан яратган. Шундай экан, У зотнинг динини ўрганиш ҳам тартибли равишда бўлиши лозим. Шунда биз бажараётган амалий ва давоми...

53760 16:05 / 17.09.2019
Айни кунларда юртимиздаги баъзи бозорлар ва озиқ ndash овқат дўконларида маҳсулот олиш учун навбатда турган кишиларнинг кўплигини кўриб ҳайрон қоласан. Гоҳида давоми...

4300 11:00 / 03.04.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021