1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Оғиз-бурунни муболаға ила чайқаш

20:10 / 25.05.2019 2721 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Лақийт ибн Собира розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга таҳоратдан хабар беринг», дедим. 

«Таҳоратни яхшилаб қил. Панжаларинг орасини таҳлил қил (сув етказ) ва бурунга сув олишда муболаға қил, магар рўзадор бўлсанг (бундан мустасно)», дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Аввало ҳадиснинг ровийси Лақийт ибн Собира розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик:

Лақийт ибн Собиранинг асл исмлари Лақийт ибн Омир ибн Собира ибн Абдуллоҳдир. Кунялари Абу Разин ал-Ақалийдир. Бу зот машҳур саҳобалардан бўлиб, ҳадисларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар.

Бу зотдан ўғиллари Осим ибн Лақийт, акаларининг ўғли Воқеъ ибн Адас, Абдуллоҳ ибн Хожиб, Амр ибн Авс ас-Сақафийлар ривоят қилганлар.

Ушбу ривоятда рўзадор киши муболаға билан бурнига сув олиб, чайқамаслиги кераклиги баён қилинмоқда. Оғизга сув олиб чайқаш ҳам худди шунга ўхшашдир. Чунки икки ҳолатда ҳам инсоннинг ичига сув кетиб қолиб, рўзасига путур етиши мумкин. Рўзадор инсон доимо бунга ўхшаш ишлардан сақланиши лозим.

Юқорида рўзадорга ман қилинган нарсалар ҳақидаги баъзи ҳадисларни ўрганиб чиқдик. Аммо биз ўрганган ҳадислардан бошқа ҳадислар ҳам бор. Уларнинг ҳаммасини ўрганиб чиққан фақиҳларимиз ман қилинган нарсалар рўзани бузувчи ҳамда рўзадорга макруҳ бўлса ҳам рўзасини бузмайдиган қисмларга бўлинишини таъкидлаганлар.

 

Қучоқлаш ва ўпиш

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуда ривоят қилинади: 

«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан рўзадорнинг қучоқлаши ҳақида сўради. Унга рухсат бердилар. Бошқа биров у зотнинг ҳузурларига келиб, сўраган эди, уни қайтардилар.

Қаралса, у зот рухсат берган киши чол экан, қайтарган шахс эса йигит экан».

Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилганлар. Байҳақий саҳиҳ, деган. 

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи шаръий ҳукмларни баён қилишда кишиларнинг шахсини ҳам эътиборга олганликлари кўриниб турибди.

Қари чол ўз кампирини қучоқлагани билан рўзасига путур етадиган даражада шаҳвати қўзғалмаслиги аниқ.

Ёш йигитнинг эса бу иш билан рўзаси очиладиган даражага етиши ва каффорот беришга мажбур бўлиб қолиши турган гап. Демак, рўзадорнинг бу борадаги ҳукми унинг ҳолига қараб белгиланади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида ўпар ва қучоқлар эдилар. У зот ичингизда шаҳватига энг молики (жиловловчиси) эдилар».

Шарҳ: Демак, бу масалада шаҳватни жиловлай олиш асосий меъёр ҳисобланади.

Уламоларимиз ушбу ва бошқа ҳадисларни далил қилган ҳолда «Рўзадор одам иложи борича бу ишлардан узоқ бўлгани маъқул», дейишади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини яхши билиш ва ўрганиш барча мўминмусулмонларга лозим амаллардан биридир. Зеро у зоти давоми...

5632 13:30 / 07.02.2024
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади Улар иймон келтирган ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри давоми...

3622 15:00 / 13.11.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар .Рўзадор одам бирор мусулмонни ғийбат қилмаса, озор бермаса, давоми...

2565 18:30 / 29.04.2020
Баъзи ёмон жинларнинг одамларга таъсири бўлиши мумкин, дейишади уламоларимиз. Бунда кўпроқ одамнинг ўзи айбдор бўлади. Жинлар одамлардан ўзларига ишонганларига, давоми...

4521 13:30 / 01.12.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021