1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Шаввол ойи рўзаси ва фазилати

16:00 / 14.05.2021 6133 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шаввол ойининг ажойиб фазилати бўлиб, бу хусусда «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Рамазон ойи рўзасини тутиб, унга қўшимча тарзда шаввол ойида олти кун рўза тутган киши йил бўйи рўзадор бўлган кабидир», дедилар». (Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).

Маълум бўладики, ҳадиси шарифда берилган тавсияга ҳар йили амал қилган одам умр бўйи рўза тутганлик савобини қозонади. Рамазон рўзасидан кейин шавволда олти кун рўза тутган кишига бир йил давомида рўза тутганликнинг мукофоти берилиши, қилинган ибодат ва тоатларнинг савоби ўн мисл қилиб белгиланганлиги учундир.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

«Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур. Ким бир ёмонлик қилса, унга фақат қилганига яраша жазо бўлур...» (Анъом сураси, 160-оят).

Шундай бўлгач, ўттиз кун рамазон рўзаси 10 ой, яъни, 300 кун ўрнига ўтади. Олти куннинг ўн баробари эса олтмиш кун, яъни, икки ой бўлади. Демак, уларни қўшиб ҳисоблаганда мусулмон киши бутун йилни рўза тутиш билан ўтказган бўлади.

Рамазондан кейин шавволда тутиладиган рўзанинг мисоли фарз намозлар ортидан ўқилган суннат намози кабидир. Ушбу суннатлар фарздаги эҳтимолли камчиликларни бартараф қилиш учун бўлганидек, шаввол рўзаси рамазон рўзасида йўл қўйилган айрим хатоликларнинг ўрнини тўлдириш учундир. Шунингдек, бу ўз моҳияти билан мусулмон кишининг рўзадан зерикмаганини ҳам ифода этади.

Шаввол ойида олти кун рўза тутиш мустаҳаб амал бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари рўза тутиб, бошқаларга ҳам шуни тавсия қилганлар. Бу рўзани байрамдан кейин пешма-пеш тутишда фазилат бисёр, шу билан бирга, ойнинг бошқа кунларида адо этиш ҳам мумкин. Қазо бўлган рўзаларни мазкур кунларда тутиш билан ҳам айни савобга эришилади.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Ибн Абу Ғунядан ривоят қилинади .Бир шайх менга бувисининг қуйидаги сўзларини ҳикоя қилиб берди .Хизматкоримиз олов ёқиб олиш учун Толҳа ибн Мусаррифнинг уйига давоми...

2129 07:10 / 16.05.2019
Яқин ўн йилларда содир бўлган бу воқеани ўз қулоғи билан эшитган муҳтарам устозларимиздан бирининг айтганлари менга шунчалик таъсирли бўлдики, ҳамон барча давоми...

6761 14:00 / 17.01.2020
Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ қаламига мансуб .Ат тибян фи адаби ҳамалатил Қуръон, китобини билмайдиган киши бўлмаса керак.Асар Қуръони каримни ўрганиш давоми...

9497 09:00 / 05.06.2022
Савдогарларнинг муҳим одобларидан бири саҳархезлик ва ишни эрта бошлашдир.Сохр Ғомидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

4263 13:02 / 14.12.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021