1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидида илк маротаба Рамазон ҳайити намози ўқилди

07:02 / 05.06.2019 2853 pdf Ўқиш режими + -

2019 йил 5 июнь куни юртимизнинг барча жоме масжидларида мўмин-мусулмонлар «Рамазон ҳайити» намозини адо этишди. Жумладан, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидида илк маротаба «Рамазон ҳайити» намози ўқилди. Эрта тонгдан ушбу янги қурилган масжид юртдошларимиз билан гавжум бўлди.

Муҳташам, бунёд этилган жоме масжидида ҳайит намозини кўтаринки руҳда адо этиш учун масжид жамоаси, ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари намозхонлар учун қулай шарт-шароитларни яратиб бердилар.

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ барчани ушбу улуғ байрам билан қутлаб, тинч ва осуда юртда яшаётганимиз, хотиржам ибодатлар қилаётганимиз учун Яратганга шукроналар айтди. Шунингдек, «Рамазон ҳайити» байрами фазилатлари хусусида мавъиза қилди.

Дарҳақиқат, ийд Рамазон ҳайит байрами кириб келиши билан ҳар бир мўмин-мусулмоннинг қалбидан икки туйғу ўтади. Биринчиси бу қувонч туйғуси бўлса, иккинчиси шундай марҳаматли ойнинг якунланганидан афсусланиш ҳиссидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойининг улуғворлиги ҳақида шундай марҳамат қилганлар:

«Агар умматларим Рамазон ойининг улар учун қанчалик шарофатли ва баракотли эканини яхши билганларида эди, фақатгина шу бир ой эмас, балки йилнинг қолган ҳамма ойларида ҳам рўза бўлишини орзу қилган бўлар эдилар».

Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

«Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз» (Бақара сураси, 183-оят).

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки Рамазон ойида рўзанинг фарзлигига ишонган ва Аллоҳ таолонинг розилигини истаган ҳолда рўза тутса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади», дедилар».

Азиз юртдошлар, Рамазон ойининг охирги кунларида барчамиз қуйидагиларни айтиб қолайлик:

Ҳамма ойларнинг Робби танҳодир. Рамазонни Робби шаввол ойи ва бошқа ойларнинг ҳам Роббидир. Бизнинг вазифамиз қайси ой бўлишидан қатъий назар Роббимиз жонимизни олиб, то биздан рози бўлгунига қадар ибодат қилиб динида мустаҳкам қолишимиздир.

Аллоҳим! мустаҳкам дининг ва тўғри йўлинг узра бизларни собитқадам қил! Кўз очиб юмганчалик фурсат ҳам ўз ҳолимизга ташлаб қўйма!

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 26 апрель куни .Китобхонлик мактаби, лойиҳаси доирасида .Суратли тажвид, китобининг таништирув тақдимоти бўлиб ўтади.Тақдимот .Hilol Nashr, нашриётининг давоми...

2747 10:25 / 26.04.2022
.Бу йил Ўзбекистонда исломий молия тизимини жорий этишга оид қонун лойиҳаси парламент муҳокамасига қўйилади, дейди Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод давоми...

2182 17:06 / 20.05.2024
Маълумки, AzonTV ndash илмиймаърифий онлайн телеканали томонидан Республикамиз бўйлаб Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган .Қуръон мусобақаси давоми...

1911 09:45 / 16.05.2021
2024 йил 14 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Андижон вилояти сафарлари давомида туманшаҳар бош давоми...

1180 16:30 / 14.12.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021