1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Машҳур футболчи Погба қандай мусулмон бўлганини маълум қилган

10:30 / 12.06.2019 3955 pdf Ўқиш режими + -

Дунёдаги машҳур футболчилардан бири, «Манчестер Юнайтед» жамоасининг ярим ҳимоячиси, асли келиб чиқиши гвинеялик Поль Лаби Погба The Daily Mail нашрига берган интервьюсида ўзининг қандай мусулмон бўлгани ҳақида сўзлаб берган. Унинг айтишича, Рамазон ойида қилган Умра сафари унинг ҳаётида катта бурилиш ясаган ва кўп нарсани тушуниб етишига ёрдам берган.

Спортчи ўз интервьюсида «гарчи онам мусулмон бўлсаларда, мен ўзим мусулмон эмас эдим», дейди. Хусусан, Погба сўнгги пайтларда Ислом дини шаънига нисбатан айтилаётган ноўрин фикрларни инкор қилар экан, бу — дунёдаги ҳақ дин эканини маълум қилади. Машҳур футболчи, аслида ислом бу чиройли дин, ҳар қандай киши у билан муносабат ўрната олиши мумкинлиги, Ислом бу инсонларга ҳурмат кўрсатувчи дин эканлигини таъкидлаган.

Шунингдек, у мусулмон дўстлари билан суҳбатлашиб турганини, улар билан бирга ибодат қилиб, кўплаб саволларига жавоб топганини ҳамда мусулмон бўлганини маълум қилган.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Ташрифнинг иккинчи кунида Тошкент шаҳар бош имомхатиби устоз Нуриддин домла Холиқназаров пойтахтимизнинг Чилонзор туманига ташриф буюриб бир қанча кўнгли ярим давоми...

1576 19:55 / 29.06.2021
Блогер Хушнуд Худойбердиев телеграм саҳифасида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги .Ҳаж, ва .Умра, тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш давоми...

2396 09:00 / 11.11.2020
Имом алБухорий зиёратгоҳи ndash Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида жойлашган, ХХ аср охирига келиб маданий ва маънавиймаърифий аҳамиятга эга бўлган ёдгорлик давоми...

3299 13:52 / 10.08.2021
Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси томонидан Ўзбекистондаги қишлоқ жойларини ривожлантириш лойиҳаси учун 275 млн. миқдорида қарз давоми...

1992 12:30 / 29.09.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021