1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1441

Дуолар қачон ижобат бўлади?

12:00 / 02.07.2019 7558 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло ҳеч бир инсоннинг бойлигига ёки уларнинг суратига қарамайди. Балки қалбдаги ният ва истакларига боқиб турувчидир. Қалбнинг сурати ҳам бойлиги ҳам иймондир. Кўпчилигимиз дуо қиламизу, аммо унинг шартларига кўп эътибор қаратмаймиз. Унинг асосий шартларидан бири қалб ва жасаднинг поклигидир. Қалбнинг поклигига келсак, Аллоҳ таолонинг буюрган амалларини ўз вақтида адо этиш ва у зот ман қилган нарсалардан тийилиш. Жасаднинг поклиги эса инсон ўзига ҳар тарафлама эътибор қаратиш, ҳалол ва пок бўлган либосларни кийиш ва ҳаром луқмадан ҳазар қилишдир.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Бир киши узоқ сафар қилади, сочи тўзғиб, уст-боши чанг бўлади. Қўлларини осмонга чўзиб: «Эй Раббим, эй Раббим», дейди. Ҳолбуки, егани ҳаром, ичгани ҳаром, кийгани ҳаром ва ҳаромдан озиқланган. Бас, унинг дуоси қандай ижобат бўлсин?» (Муслим ривояти).

Агар мана шу шартга тўла риоя қилинса, яъни Аллоҳнинг чегараларидан тажовуз қилмаган ҳолда дуо қилинса, албатта Аллоҳ таоло ижобат ила жавоб беради. Унинг шундай гўзал сифатларидан бири, бандаларини ноумид қилмас ва ҳузури сари кўтарилган қўлларни бўш қайтармас. Дуоларнинг ижобат бўлишига сабаб бўладиган бошқа шартлари ҳам бор.

Улар:

1. Аллоҳнинг берганига рози бўлган ҳолда сўраш.

2. Аллоҳга ҳамд ила ва унинг Ҳабиби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам га саловат ила дуони бошлаш.

3. Ҳеч кимни шерик қилмасдан, якка ва ягона Аллоҳга илтижо қилмоқ.

4. Аллоҳнинг гўзал исмини ёд этмоқ.

5. Қатъийлик, жиддийлик ва умидворлик.

6. Ўзи билмаган нарсасини сўрамаслик, балки унинг яхшилигини сўрамоқ.

7. Дунё ва охирати учун дуо қилмоқ.

7. Дуо қилаётган фарзанд бўлса, ота-онаси ҳаққига, ота-она бўлса, фарзанди ҳаққига дуо қилмоқ.

8. Аллоҳга ҳамд ва унинг Ҳабиби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиб дуони якунламоқ.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

Роббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга (дуоларингизни) ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар», деди. (Ғофир сураси, 60-оят).

Шундай экан, Аллоҳ таоло ўз бандаларига дуо қилишни ва уни ўзи ижобат қилишини билдирмоқда. Ўзини беҳожат санаганларнинг ҳолати ҳам ушбу оятда яққол кўриниб турибди. Аллоҳ барчамизни илму маърифатда бардавом қилсин!

Муҳриддин Мирзаев Юнусмат ўғли

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳдан бошладим, сизлар учун бир ҳикмат,Фақирларга башорат, оқил учун бир ибрат.Ийд Қурбон келганда, Расулуллоҳ чоғланди,Сўймоқ учун икки қўйнинг, оёқлари давоми...

3047 16:17 / 31.07.2020
Аллоҳ таолонинг бандаларига берган неъматлари беҳисобдир. Аллоҳ таоло мўминларни бу дунёни ўзида ҳам энг улуғ неъматлардан бўлган Ислом неъмати ҳамда Қуръони давоми...

4906 11:00 / 27.06.2020
418Укоз номлик бозордаги, эшитган сўз мафтун қилди,Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ўйлантириб, ҳаётдан кўп маҳзун қилди,Одамлардан узоқ кетиб, ёлғизликда давоми...

4254 10:05 / 30.10.2019
.Коронавирус, бу Аллоҳдан келган балодир, лекин дуо қилиб бирлашсак, орқасида гўзал ҳикматни кўрамиз.Мен бунинг орқасида қандай ҳикматлар бор экан деб роса ўйлаб давоми...

4733 13:30 / 30.03.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021