1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

"Сунний ақийдалар" китобининг видео шарҳи

17:00 / 09.07.2019 2736 pdf Ўқиш режими + -

Азиз Islom.uz портали мухлислари!

Ҳаммамиз яхши биламизки, аҳли сунна вал жамоа ақийдасини пухта ўрганиш ва асл моҳиятини англаб етиш ҳар бир мўмин-мусулмон учун вожиб ҳисобланади. Бу илмни, айниқса, шу кунларда янада чуқурроқ билишга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эҳтиёж сезилмоқда.

Ислом оламининг ёрқин намояндаси, муҳаққиқ олим, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ томонидан «Сунний ақийдалар» номли беназир асарни ёзиб қолдирганлари бу эҳтиёжни қондиришда айни муддао бўлади десак муболаға бўлмайди. Бунинг нечоғли хайрли иш эканини таърифлашга тил ожиз. Ақийда илми мукаммал тушунтирилган ушбу илмий асарни халқимизга содда ва равон тилда етказиш учун уни шарҳлаб, тушунтириб берилишига зарурат сезилмоқда. Кўплаб мухлисларимизнинг талабларидан келиб чиқиб, Islom.uz портали жамоаси Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолда шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг мазкур асарлари шарҳини сиз азизларга видеотўплам шаклида тақдим этишни ният қилди. Ўқувчиларимизга енгил ва тушунарли бўлиши учун мавъизалар китобдаги мавзуларнинг кетма-кетлиги тартибида бериб борилади.

Китобнинг шарҳи шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг садоқатли шогирдлари, юртимизнинг таниқли уламоси, Тошкент шаҳридаги «Усмон ибн Мазъун» жоме масжиди имом хатиби Исҳоқжон домла Муҳаммаджон ўғли томонидан тақдим этилади. Аллоҳ таоло динимиз арконларини ўрганиш йўлидаги барча саъй-ҳаракатимизга Ўзи ёрдамчи бўлсин.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Африка Қуръон нашрлари ва жаҳон мусулмон ёшлари уюшмаси томонидан имзолагган битимга кўра, Африканинг учта давлатига 120 минг дона Қуръони карим нашрдан давоми...

2361 15:03 / 07.02.2019
Мисрнинг Миня вилоятида эшитиш қобилияти заиф қиз ва аёллар учун биринчи Қуръон мактаби очилган эди. Бу ҳақда iqna нашри хабар беради.Вилоятнинг Авқаф бўлими давоми...

2053 10:10 / 22.08.2019
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда айрим ҳудудларда табаррук қадамжоларга нисбатан ҳурматсизлик қилинаётгани кенг муҳокама қилинмоқда. Бундай жойлардаги хунук давоми...

1778 10:00 / 02.08.2019
Албания пойтахти Тирана шаҳрида Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси ISSAнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда келаси йил ўтказилиши кўзда тутилган Ислом давоми...

1685 17:45 / 18.12.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021