1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Табаррук масканни номақбул жойга айлантирманг!

10:00 / 02.08.2019 1777 pdf Ўқиш режими + -

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда айрим ҳудудларда табаррук қадамжоларга нисбатан ҳурматсизлик қилинаётгани кенг муҳокама қилинмоқда. Бундай жойлардаги хунук манзаралар миллий ва диний қадриятларга мутлақо зид экани таъкидланаётир.

Дарҳақиқат, муборак қадамжода кўнгилни хижил қиладиган нарсаларнинг бўлиши маҳаллий аҳолида ҳам, хорижлик сайёҳларда ҳам ажабланиш ҳиссини уйғотмоқда. Юртимиздаги қадамжоларни зиёрат қилиш учун келган сайёҳлар бу каби манзараларни кўриб, қандай фикрга бориши мумкин? Тарихий обидалардаги мана шундай салбий ҳолатларнинг олди олинмас экан, ўлкамизга қадимий қадамжолар ихлосмандлари эмас, балки ғалати базмларнинг тарафдорлари келиши кўпайиши мумкин.

Азиз ва табаррук жойни бундай пайҳон қилиш миллий ва диний қадриятларимизга бўлган ҳурматсизликдир. Ўзига хос услубда қурилган, кўз қорачиғидек сақлаш лозим бўлган жойларнинг қаҳвахона ёки тамаддихонага айлантирилиши ҳеч бир мезонга тўғри келмайди.

Ислом дини қадриятларидан дарак берадиган осори-атиқаларни қадрини сақлайлик! Чунки булар аждодларимиз қолдирган бебаҳо мерос ва авлодларимизнинг биздаги омонатларидир. Зотан, зиёратгоҳлар – ўйин-кулгу жойи эмас, балки илму ирфон масканидир. Биз, аввало, Аллоҳ таолонинг, сўнг аждодларимиз ва авлодларимиз ҳузурида, қолаверса, дунё афкор оммаси олдида юзимиз ёруғ бўлишини истасак, бундай табаррук масканларнинг асл мақомини сақлайлик.

Қадимдан илму ирфон маркази бўлган азиз гўшаларнинг қадрини сақлаш, аввало, ўз шаънимизни муҳофаза қилиш демакдир. Бу ишни ҳар қандай фойда келтирувчи нарсанинг баҳридан ўтиб бўлса-да, амалга ошириш жуда ҳам зарур.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртимизнинг турли ҳудудларидаги тарихий бинолар, қадимий масжидлардаги мана шундай ёқимсиз ҳолатларни тартибга солиш ва муборак қадамжолар олдидаги миллий-диний қадриятларимизга зид бўлган манзараларни мутасадди ташкилотлар томонидан бартараф этилишини сўраб қолади.

Мавзуга оид мақолалар
Президент Шавкат Мирзиёев 25 август куни Самарқандга ташриф буюрди. Эзгу анъанага мувофиқ, аввало, Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилинди. Қуръон тиловат этилиб, давоми...

1163 18:00 / 25.08.2025
Жорий йилнинг 12 сентябрь куни .Aзон китоблари, нашриётматбаа бирлашмаси томонидан .Катта фиқҳ энциклопедияси, китобининг 1жилди тақдимоти бўлиб ўтди. Tақдимотда давоми...

2809 08:31 / 13.09.2020
Азиз юртдошлар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши номидан Сиз азизларни меҳроқибат, эзгулик ва саховат айёми бўлган Рамазон ҳайити билан самимий давоми...

2763 04:18 / 22.05.2020
Индонезия Қорилар ва Қуръони каримни ёд олувчилар уюшмасининг маълум қилишича, мамлакатда шу кун ҳолатига кўра 23000 та Қуръони каримни таълим берувчи марказ давоми...

2242 11:30 / 19.06.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021