1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимизда илк вақф меҳмонхонаси очилди

09:47 / 14.10.2019 2419 pdf Ўқиш режими + -

Зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида Сурхондарё вилояти Ҳаким Термизий зиёратгоҳи атрофида вақф меҳмонхонаси очилди. Бу ҳақда «Вақф» хайрия жамоат фонди матбуот хизмати хабар беради. Ушбу маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, «Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Халилов ва вилоят бош имом-хатиби Алиакбар Сайфуддиновлар иштирок этди.

Янги меҳмонхонада зиёратчилар учун барча қулайликларга эга шарт-шароитлар яратилган бўлиб, замонавий услубда жиҳозланганлиги қайд этилди. Мазкур меҳмонхона 70 ўринга эга бўлиб юқори хизмат кўрсатувчи қулайликларга эга люкс ҳамда ярим люкс хоналарни ўз ичига олади. Меҳмонхона ҳудудида 1 та чойхона ва 1 та ресторан мавжуд. Бу эса дам олувчи ва йўловчилар учун хоҳлаган вақтда келиб танаввул қилиш имкониятини беради.

Яна бир жиҳати меҳмонхонанинг Тошкент-Термиз халқаро магистрал йўлининг ёнида эканлиги Исо Термизий, Султон Саодат, Кампиртепа, Фаёзтепа ҳамда Ҳаким Термизий зиёратгоҳ ва тарихий ёдгорликларига тез фурсатда етиб олиш имконини беради.

Шунингдек очилиш маросимида вилоятдаги 30 нафар жисмоний имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари топширилди.

Меҳмонхонада мусулмон сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир хонага Қуръони карим, жойнамоз қўйилиши ва Қибла кўрсатгичи ўрнатилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, истиқболда меҳмонхонани ҳалол стандартига мос ҳолатга келтириш кўзда тутилган.

Меҳмонхона фаолиятидан келиб тушган маблағлар вақф мулкларини тасарруф этиш ҳамда хайрия мақсадлари учун ишлатилади.

«Вақф» хайрия жамоат фонди ушбу меҳмонхонанинг ташкил этилиши ва фаолиятининг йўлга қўйилишида кўмак кўрсатган саховатпеша ҳомийларга ўз миннатдорчилигини билдиради.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
“ВАҚФ” хайрия жамоат фонди
Мавзуга оид мақолалар
Ер юзини мўминмусулмон бандалари учун саждагоҳ қилиб берган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинМасжид қурганларга жаннатдан қасрлар хушхабарини умматларига давоми...

3148 10:51 / 15.05.2020
Мусулмон оламида масжидларнинг ўрни беқиёс. Юртимизнинг гўзал гўшаларидан бўлган Наманган вилояти, Чуст тумани, Каркидон шаҳарчасида энг қадимги .Уста Ўринбой, давоми...

1770 17:28 / 21.02.2024
Босния Герцеговинанинг Мостар шаҳрида Юнус Эмро институти томонидан Қуръони карим билан қалбингга ёзаманrdquo шиори остида ташкил этилган кўргазмада Қуръони давоми...

2191 10:10 / 30.04.2019
Коронавирус чекловлари испаниялик мусулмонларнинг ифторини ёпиқ жойларда ўтказишига тўсқинлик қилаётган бир пайтда, Барселонадаги католик черкови уларга давоми...

2324 19:30 / 06.05.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021