1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Имом кафилдир, муаззин омонат эгасидир

09:33 / 23.10.2019 2467 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: «الْإِمَامُ ضَامِنٌ، وَالْمُؤَذِّنُ مُؤْتَمَنٌ، اللَّهُمَّ أَرْشِدِ الْأَئِمَّةَ وَاغْفِرْ لِلْمُؤَذِّنِينَ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَابْنُ خُزَيْمَةَ وَابْنُ حِبَّانَ.

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Имом кафилдир, муаззин омонат эгасидир. Аллоҳим! Имомларни иршод қил, муаззинларни мағфират қил», дедилар».* 

Абу Довуд, Термизий, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббонлар ривоят қилишган.

 

* Имом кафил. Чунки иқтидо қилганларнинг намозининг дурустлиги унинг намозига боғлиқ. Муаззин омонат эгасидир. Чунки у одамларнинг намозлари, рўзалари ва ифторлари учун масъул. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам имомлар намозни тўлиқ ва гўзал шаклда адо этиб беришлари учун уларга Аллоҳдан иршод, муаззинлар билмай намоз вақтини бироз олдинга ёки ортга суриб қўйган бўлсалар Аллоҳ уларни мағфират қилишини сўраб дуо қилдилар.

Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кунларнинг бирида ёки кечаларнинг бирида кўчага чиққанларида, Абу Бакр ва давоми...

4692 06:10 / 24.08.2018
Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мен бирортангизнинг супасида ёнбошлаб ётганида унга мен амр ёки наҳйи қилган давоми...

3515 10:05 / 23.08.2017
Мадина аҳлидан бўлган бир кишидан ривоят қилинади.Муовия мўминларнинг онаси Оишага мактуб ёзиб .Менга бир мактуб ёзиб, насиҳат қилгин. Чўзиб юборма,, деди. Шунда давоми...

3351 17:36 / 06.09.2023
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ халойиқни яратганда бир китобни битди. У китоб Ўз ҳузурида, яъни давоми...

3705 09:05 / 25.05.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021