1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Раддия: Азонни овоз кучайтиргичда айтиш тўхтагани йўқ!

15:30 / 31.10.2019 3578 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Куни кеча ижтимоий тармоқларда «Мусулмонлар идораси тавсияси билан овоз кучайтиргичда азон айтиш тўхтатилди», деган сарлавҳа билан бошланган хабарда гўёки Наманган шаҳридаги масжидларда азонни овоз кучайтиргичлар орқали айтиш тўхтатилгани иддао қилинган. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар беради.

Ушбу бўҳтон маълумот ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозаларга сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси бу воқеанинг келиб чиқиш сабабларига аниқлик киритиш мақсадида, Наманган вилояти вакиллиги мутахассислари билан боғланди. Ушбу вилоят вакиллиги масъул ходимлари ва мазкур ҳудуддаги жоме масжидлар имом-хатиблари Наманган шаҳридаги масжидларда азонни овоз кучайтиргичлар орқали айтиш тўхтатилгани ҳақидаги хабар мутлақо ёлғон ҳамда асоссиз эканини қатъий таъкидладилар.

Аллоҳ таолонинг изни ила диёримиз масжидларида мўмин-мусулмонларни намозга чорловчи азон садолари бундан буён ҳам янграйверади. Бунинг исботи сифатида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги масжидларда мусулмонларимизни намозга чорлаётган, шу жумладан кучайтиричлар орқали айтилаётган азон садолари далил бўлади.

Шу ўринда айтиш керакки, ижтимоий тармоқларда турли хил ёлғон ва бўҳтон хабарлар тарқатаётган кимсаларга Аллоҳдан қўрқинг деймиз. 

Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

«Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, билмасдан, бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар». (Ҳужурот сураси, 6-оят)

Демак, ҳар қандай хабарни ким етказганига жиддий эътибор қаратиш лозим. Таъкидлаш жоизки, азон масаласида сохта хабарларни тарқатаётган манбаларнинг мақсадлари юртимиз мусулмонлари орасида фитна уруғини сочишдан бошқа нарса эмас.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртимиз масжидларида азон садолари бардавом бўлишини таъкидлаган ҳолда Ислом дини қадриятлари, уламолар ва Диний идора шаънига нисбатан айтилган ҳар қандай асоссиз гапларга нисбатан доимо муросасиз эканини маълум қилади.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Биз бутун башарият ҳаётида куни келиб йўлиқиши муқаррар бўлган мавзу ndash жаноза ва таъзия ҳамда унинг баъзи аҳком ва одоблари ҳақида сўз юритмоқчимиз. давоми...

10814 11:02 / 26.07.2019
Умар ибн Абдулазиз вафотидан олдин касал бўлиб ётганида Маслама ибн Абдулмалик уни кўргани кириб, .Эй мўминларнинг амири, фарзандларингизни одамларга муҳтож давоми...

1723 08:00 / 15.11.2020
Алавийлардан бири Балхда истиқомат қилар эди. Унинг хотини ҳам алавий бўлиб, қизлари билан роҳатфароғатда яшар эди. Кунлардан бир куни у вафот этди ва хотинию давоми...

5028 16:00 / 15.02.2019
Абдулазиз ибн Умар ибн Абдулазиз айтади .Зуҳрий билан кўришишни жуда хоҳлардим. У билан тушимда кўришдим. .Эй Абу Бакр, мен учун алоҳида дуо борми, деб сўрадим. У давоми...

2192 07:05 / 09.10.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021