1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Уларга Аллоҳ кифоя

08:00 / 15.11.2020 1722 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Абдулазиз вафотидан олдин касал бўлиб ётганида Маслама ибн Абдулмалик уни кўргани кириб, «Эй мўминларнинг амири, фарзандларингизни одамларга муҳтож ҳолда ташлаб кетмоқдасиз. Уларга мени васий қилинг, ишларига бош бўлай, ахир уларга на мол-давлат қолдирдингиз, на бошқа нарса», деди.

Умар ибн Абдулазиз: «Эй Абу Саъид, болаларимга Китобни нозил қилган Аллоҳ кифоя. У Зот солиҳларни дўст тутади», деди. Сўнг Умар фарзандларини чақирди. Улар ўн тўртта эди. Уларга бирма-бир қараб чиқди. Улар дағал кийимларда эдилар. Кўзларидан ёш оқиб, уларга шундай деди: «Сизларга васиятим шуки, улуғ Аллоҳга тақво қилинглар. Кичикларингиз катталарингизни ҳурмат қилсин, каттангиз кичикларга раҳм қилсин». Кейин Масламага шундай деди: «Эй Абу Саъид, болаларим икки ҳолатдан бирида бўлади: Аллоҳнинг тоатида бўлишса, Аллоҳ уларни ҳаргиз ташлаб қўймайди. Аллоҳга маъсиятда бўлишса уларга мол билан ёрдам беришни хоҳламайман. Туринглар, болаларим, Аллоҳ сизларни сақласин, тавфиқ берсин».

Кейин Ражо ибн Ҳайвани чақирди. Иккови холи қолгач, деди: «Эй Ражо, ўлим яқинлашиб қолди. Мен сенга ҳеч кимга топширмаган бир ишни топширмоқчиман. Мен ўлсам, мени қабрга қўядиганлардан бири сен бўлгин. Қабрим устига тупроқ тортилиб, ғишт қўйилганда бир ғиштни кўтариб, юзимни очиб қара. Мен ўз қўлларим билан уч кишини қабрга қўйганман, уларнинг қабрини очиб кўрганимда юзлари қорайиб кетган, кўзлари ўрнидан чиқиб кетган эди. Эй Ражо, юзимни очиб кўр. Агар менинг юзим ҳам қорайган бўлса, буни сир тут, ҳеч кимга айтма. Бундан бошқа нарсани кўрсанг, бунинг учун Аллоҳга ҳамдлар айт».

Ражо айтади: «Мен Умар ибн Абдулазизнинг буюрганини қилдим. Унинг қабрига ғишт урилгач, бир ғиштни олиб, қабрга қарадим. Унинг юзи тўлин ойдек балқиб турар эди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дунёда биронта темир михсиз барпо этилган масжидлар жуда ҳам кам топилади. Шулардан бири Қозоғистоннинг Олма ота вилояти, Жаркент шаҳрида жойлашган жомеъ давоми...

5303 08:45 / 24.01.2019
Кеч киргач, Риёҳ аёлини синаш учун уйқуга кетди. Кечанинг чорак қисмини қиёмда ўтказган аёл Туринг, эй Риёҳrdquo деб эрини тунги намозга уйғотди. Риёҳ Ҳозир давоми...

5578 12:20 / 07.12.2018
Аллоҳ таоло мангу ёш болалар жаннат аҳлига қандай хизмат кўрсатишларини қуйидагча баён қилади.Яна ўзлари танлаб оладиган мева билан, иштаҳалари тортадиган қуш давоми...

2352 15:07 / 24.09.2020
Юқорида ўтган саҳифаларда ҳар бир инсонда бўлиши мумкин бўлган ёмон ахлоқлардан бири ndash ёлғончилик ҳақида ожизона сўз юритилди. Мазкур сўзлардан ёлғон жуда ҳам давоми...

3086 12:30 / 12.01.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021