1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Ёш болага ихтиёр ҳаққи берилмайди

19:04 / 31.01.2020 3230 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ёш болани қарамоғига олиш уни зарарли нарсалардан муҳофаза қилиш, уни тозалаб, едириб-ичириб, кийинтириб, роҳати учун керакли нарсалар ила таъминлаб, тарбиялашдан иборатдир.

Ёш гўдакни ўз қарамоғига олишга энг ҳақли шахс, бошқа эрга тегмаслик шарти ила, онаси эканини ва ундан кейин кимлар бўлишини юқоридаги мақолаларда ўргандик.

Лекин ким бўлса ҳам, болани ўз қарамоғига олувчи шахсда бир неча шартлар бўлиши қатъиян талаб қилинади:

1. Оқил бўлиши керак.

2. Балоғатга етган бўлиши керак.

3. Диндан чиққан, муртад бўлмаслиги керак.

4. Фосиқ, ишончсиз бўлмаслиги керак. Баъзи фисқу фужур ишларни қиладиган, ўғри, бетайин, раққоса кабилар ёш болаларни ўз қарамоғига олишга ҳақли эмаслар.

5. Болани қаровсиз қолдирмаслиги керак. Агар қаровсиз қолдирадиган бўлса, қарамоғига олиш ҳаққидан маҳрум қилинади.

6. Ота камбағал бўлиб, она ажрсиз тарбия қилишдан бош тортса, ажрсиз тарбия қилишни хоҳлаган яқин қариндош аёл болани ўз қарамоғига олади.

Ёш болага ихтиёр ҳаққи берилмайди.

Яъни, кичик ёшдаги болага: «Сен ким билан бўласан, ўзинг танлаб ол», дейилмайди.

То бола ўзи еб-ичадиган ва истинжо қиладиган бўлгунча онаси ва момоси унга ҳақлидир. Қиз болага то ҳайз кўргунча. Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ «Хоҳиш қилинадиган бўлгунча», деган. Замоннинг фасоди туфайли шу гап мўътабардир. Икковларидан бошқалар «То хоҳиш қилинадиган бўлгунча», деганлар.

Гўдак болани отаси ва онаси талашиб қолса, онасига берилади.

Ўзи еб-ичадиган ва истинжо қиладиган ўғил бола отасига берилади. Чунки у эркакларга хос нарсаларни отасидан ўрганиши зарур.

Қиз болалар эса, ҳайз кўрадиган бўлгунча оналари билан қоладилар. Чунки улар аёлларга хос нарсаларни оналаридан ўрганишлари лозим.

Қизлар балоғатга етганларидан кейин, уларни асрашга ва турмушга чиқаришга оталар қодир бўлганликлари учун, вақти етганда оталари қарамоғига ўтадилар.

Талоқ қилинган аёл ўзи никоҳдан ўтган ватанидан бошқа ерга боласи билан сафар қилмайди. Бу фақат онага хосдир.

Онадан бошқа болани қарамоғига олган шахслар ҳеч қаерга сафар қилмайдилар. Чунки бу нарса болага зарар келтиради.

«Бахтиёр оила» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Боланинг отаонадаги ҳақларидан, отаонанинг фарзанд олдидаги вазифаларидан бири оиланинг янги аъзосига маънодор, чиройли исм қўйишдир. Бу ишнинг аҳамиятини давоми...

3347 18:08 / 03.11.2019
islom.uz middot 68 ndash Фарзанд доимо отаонага ширин сўзларни айтиши вожибдир 4Аллоҳ таоло .Бақара, сурасида шундай деб марҳамат қилади.Сендан нимани нафақа қилишни давоми...

2366 19:02 / 14.08.2020
Аёл киши эри хоҳлаган вақтда, шаръий узр бўлмаса, унинг жинсий эҳтиёжини қондириши керак.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

7355 15:10 / 29.05.2019
. . Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ азза ва жаллага энг ёмон кўрилган ҳалол талоқдир,, давоми...

2163 16:47 / 21.10.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021