1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Аллоҳга қасамки, Маймуна кетди

11:06 / 11.03.2020 3881 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маймуна бинти Ҳорис онамизнинг ва у кишининг опа-сингилларининг иймонлари бақувват эканига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари гувоҳлик берганлар.

Имом Насаий ва бошқалар Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Маймуна бинти Ҳорис онамиз, Умму Фазл, Асмо бинти Умайс ва Салма бинти Умайс розияллоҳу анҳолар ҳақида:

«Мўмина опа-сингиллар», деганлар.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Маймуна бинти Ҳорис онамизнинг мўминларнинг оналари ичида энг тақводор ва силаи раҳмга мойил эканликларига гувоҳлик бериб:

«Аллоҳга қасамки, Маймуна кетди. Албатта, у ичимизда энг Аллоҳга тақводоримиз ва сила раҳмга мойилимиз эди», дейдилар.

Маймуна бинти Ҳорис онамиз ҳадис ривоят қилишда Оиша онамиз ва Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳолардан кейин, учинчи ўринда турар эдилар.

Ҳазрати Маймуна розияллоҳу анҳо Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламдан 76та ҳадиси шариф ривоят қилдилар. Шулардан биттасига ‎имом Бухорий ва бештасига ‎имом Муслим якка ҳолда, еттитасига биргаликда иттифоқ қилганлар.

Маймуна онамиздан опа-сингилларининг ўғиллари: Абдуллоҳ ибн Аббос, Язийд ибн Мадад ибн ал-Ҳадд, Абдурроҳман ибн ас-Саиб ал-Хуламий, Язийд ибн ал-Асом ва Убайдуллоҳ ал-Жавланий, Сулаймон ибн Ясор, Иброҳим ибн Абдуллоҳ ибн Маъбад, Ибн Аббоснинг мавлоси Курайб, Убайда ибн ас-Сибоқ ва Олия бинту Сабийъ ва бошқалар ривоят қилдилар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Менинг муборак қизим, бутун оламни қамраган ва таъминлаган Аллоҳнинг раҳматига мазҳар бўлишингни тилаган ҳолда саломларимни йўллаб қоламан. Қайтақайта давоми...

2990 15:00 / 20.01.2022
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳаралари ҳақидаги келтирилган маълумотларнинг ниҳоясида нима учун у зотнинг хотинлари кўп бўлганлиги давоми...

3579 16:05 / 25.03.2020
Қизи бор отаоналар, қариганимизда қизимиз бизга хизмат қилади деб ўйлашади. Ёши бир жойга бориб қолган аёллар ҳатто уйлижойли бўлиб кетган қизларини ёнларида давоми...

4136 13:04 / 29.01.2022
IМуҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга пайғамбарлик янги келган пайт. Маккаи Мукаррамада ҳамма ана шу ҳодиса ҳақида гапирмоқда. Жоҳилият одамлари асосан бу ишга давоми...

3806 13:50 / 19.01.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021