1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Эй Раббим, ишларимда фаол қил!

09:00 / 12.05.2022 6651 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор фарз ёки нафл намоз сўнгида яқинлашсам, у зотнинг:

اللهُمَّ اغْفِرْ لِي ذُنُوبِي وَخَطَايَايَ كُلَّهَا اللهُمَّ أَنعِشْنِي وَاجْبُرْنِي وَاهْدِنِي لِصَالِحِ الأَعْمَالِ وَالأَخْلاَقِ إِنَّهُ لاَ يَهْدِي لِصَالِحِهَا وَلاَ يَصْرِفُ سَيِّئَهَا إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳуммағфирлий зунубий ва хотойайа куллаҳа. Аллоҳумманъишний важбурний ваҳдиний лисолиҳил аъмали вал ахлақ, иннаҳу ла йаҳдий лисолиҳиҳа ва лаа йасрифу саййиаҳа илла анта», деб айтаётганларини эшитар эдим».

(Маъноси: Эй Раббим, гуноҳларимнинг ҳаммасини кечир. Эй Раббим, мени ишларимда фаол қил, ислоҳ эт ва хулқ, амалларнинг яхшисига ҳидоят қил. Сендан ўзгаси ишларнинг яхшисига ҳидоят қилиб, ёмонидан буролмайди.)

Ибн Сунний ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Таржимон
Анвар Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким эрталаб ёки кечқурун .Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи,, Аллоҳга ҳамд айтиш давоми...

4907 16:02 / 13.12.2022
Ғусл қилувчи таҳорат олганида нимани зикр қилса, ўшаларни айтади. Бисмиллаҳдан тортиб ҳаммасини. Жунуб билан ҳайз кўрган аёлнинг бунда фарқи йўқ. Баъзи давоми...

8546 08:30 / 19.12.2024
Ҳузайфа розияллоҳу анҳу ва Абу Зарр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар тўшакларига ётсалар .Бисмикаллоҳумма давоми...

2529 15:01 / 14.02.2023
. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Зикрнинг афзали .Лаа илааҳа иллаллоҳ,дир. Дуонинг афзали давоми...

1161 04:51 / 23.09.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021