1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ким саййидул истиғфор айтса...

15:00 / 16.03.2020 7659 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

«Ва гуноҳингизга мағфират сўранг ҳамда туну кун Парвардигорингизга ҳамду сано айтиш билан (У зотни) покланг!» (Ғофир сураси, 55-оят), «Ва ўз гуноҳингиз учун ҳамда мўмин-мўминалар (нинг гуноҳлари) учун мағфират сўранг» (Муҳаммад сураси, 19-оят), «Аллоҳдан мағфират қилишни сўра  нг! Албатта Аллоҳ маҚфират қилгувчи ва меҳрибон бўлган зотдир» (Нисо сураси, 106-оят), «Тақводор кишилар учун Парвардигорлари ҳузурида улар абадий қоладиган, тагларидан дарёлар оқиб тургувчи боғлар, покиза жуфтлар ва Аллоҳнинг Ризолиги бор. Аллоҳ – «Парвардигоро, бизлар Сенга имон келтирганмиз, бас, гуноҳларимизни мағфират айла ва бизни жаҳаннам азобидан асра!» – дейдиган сабр-қаноатли, имонларига содиқ, ибодат-итоатли, инфоқ-эҳсонли бўлган ва саҳарларда Аллоҳдан мағфират тилайдиган бандаларини кўриб тургувчидир» (Оли Имрон сураси, 15–17-оятлар), «Модомики, сиз уларнинг ораларида экансиз, Аллоҳ уларни ҳаргиз азобламас ва улар мағфират сўраб турган ҳолларида ҳам Аллоҳ уларни азоблагувчи эмасдир!» (Анфол сураси, 33-оят), «(У тақводор зотлар) қачон бирон-бир нолойиқ иш қилиб қўйсалар ёки (қандайдир гуноҳ иш қилиш билан) ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишини сўрайдиган, – ҳар қандай гуноҳни ёлғиз Аллоҳгина мағфират қилур, – билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир» (Оли Имрон сураси, 135-оят), «Ким бирон-бир ёмон иш қилса ёки ўз жонига жабр қилса, сўнгра Аллоҳдан мағфират сўраса, Аллоҳнинг мағфират қилгувчи ва меҳрибон эканини топар-кўрар» (Нисо сураси, 110-оят), «Парвардигорингиздан мағфират сўранглар, сўнгра Унинг Ўзига тавба қилинглар» (Ҳуд сураси, 3-оят), Аллоҳ Нуҳ алайҳиссалом ҳақларида хабар бериб: «Мен дедимки: «Парвардигорингиз (Аллоҳ)дан мағфират сўранглар, албатта У ўта мағфиратли бўлган зотдир» (Нуҳ сураси, 10-оят), Аллоҳ таоло Ҳуд алайҳиссалом ҳақларида ҳикоя қилиб: «Эй қавмим, Парвардигорингиздан мағфират сўрангиз, сўнг Унга тавба-тазарруъ қилингиз», деб айтган (Ҳуд сураси, 52-оят).

Истиғфор ҳақида оятлар кўпдир. Биз огоҳ этиш учун баъзиларинигина зикр қилдик, холос. Аммо истиғфор ҳақида ворид бўлган ҳадислар кўплигидан уни қамраб олиш мумкин эмас. Лекин ана шундан баъзи тарафларигагина ишора қиламан:

Ағаррул Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг қалбим ҳам (зикрдан тўхтаб) тўсилиб туради. Албатта, мен ҳам ҳар куни Аллоҳ таолога юз марта истиғфор айтаман», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга қасамки, албатта мен Аллоҳ таолога бир кунда етмиш мартадан кўп истиғфор айтиб, тавба қиламан», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор –

اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ بِذَنْبِي، فَاغْفِرْ ِلي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма анта роббий Лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъувзу бика мин шарри ма сонаъту, абу‘у лака биниъматика ъалаййа ва абу‘у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта»ни кечки пайт айтиб, шу куни вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.

Маъноси: Аллоҳим, Сен Парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларимни кечира олмайди.

Имом Бухорий ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло бизни Ўзига ибодат қилишимиз учун яратган ва бу йўлда бизга Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламни гўзал ўрнак қилган. Дарҳақиқат, деярли ҳаммамиз шу давоми...

2155 11:00 / 09.11.2020
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Модомики ифторни тез қилар эканлар, кишилар хайрда бўлурлар,, дедилар,. давоми...

2629 17:00 / 15.05.2019
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва асҳоби киром яшаган даврга .Асри саодат,, яъни .бахтиёрлик даври, деймиз. Нима учун шундай таъриф берилгани ҳеч сизни давоми...

3526 17:00 / 23.01.2021
Абу Назр айтади .Шуъба қайиққа ўтирса, шерикларининг барчаси учун қайиқнинг пулини тўлаб қўяр эди,..Солиҳлар гулшани, китобидан

2391 09:06 / 22.03.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021