1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Келинг, зикр ва дуо қиламиз! 3-дуо Тонг отганда ва кеч кирганда ўқиладиган дуо

11:00 / 11.04.2020 3950 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


عَنْ أَبَانَ بْنِ عُثْمَانَ، عَنْ أَبِيهِ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ قَالَ حِينَ يُصْبِحُبِسْمِ اللهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ، وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ، لَمْ يُصِبْهُ فِي يَوْمِهِ فَجْأَةُ بَلَاءٍ، وَمَنْ قَالَهَا حِينَ يُمْسِي لَمْ، يَعْنِي: يُصِبْهُ فِي لَيْلَتِهِ فَجْأَةُ بَلَاءٍ».

Абон ибн Усмондан, у отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Ким тонг оттирган чоғи «Бисмиллаҳиллазии лаа ядурру маъа исмиҳи шайъун фил арди ва лаа фис самааи ва ҳувас-самийъул-алийм»ни уч марта айтса, кеч киргизгунича унга тўсатдан келадиган бало етмайди. Ким кеч киргизган чоғи айтса ҳам. Яъни ўша кечаси унга тўсатдан келадиган бало етмайди».
«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

Дуонинг маъноси: «Унинг номи ила еру осмонда ҳеч бир нарса зарар етказа олмайдиган Аллоҳнинг номи билан. У ўта эшитувчи ва ўта билувчидир».

Кейин қуйидаги ҳадисда келган дуони ўқийди:

عَنْ ثَوْبَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ قَالَ إِذَا أَصْبَحَ وَإِذَا أَمْسَىرَضِيْنَا بِاللهِ رَبًّا، وَبِالْإِسْلَامِ دِينًا، وَبِمُحَمَّدٍ رَسُولًا، إِلَّا كَانَ حَقًّا عَلَى اللهِ أَنْ يُرْضِيَهُ». رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким эрталаб ва кечқурун «Розийнаа биллааҳи Роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин Расулан», деса, Аллоҳ учун уни рози қилиш албатта ҳақ бўлур», дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳни Робб деб, Исломни дин деб ва Муҳаммадни Расул деб рози бўлдик».

Кейин бомдод намозининг вақти киргунича истиғфор айтиш, Қуръони Карим тиловати, зикр билан машғул бўлиш яхшидир.

«Нақшбандия: вазифалар, зикрлар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Қутайба роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Мухталафул ҳадис, китобида зикр қилади.Аббосий халифалардан Мансур бир кеча суҳбат ташкил қилди. Мажлисда Умавий халифалар ва давоми...

3472 17:02 / 26.03.2022
Бир ғамгин киши, донишманднинг ҳузурига келибndash Айтингчи, мени қийнаётган бу ғамташвишлардан қутилишнинг бирор чораси борми ndash дея, дардини достон қилди.ndash давоми...

5770 07:10 / 18.04.2019
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон охирги ўнлик кирса, белни маҳкам боғлаб, кечани тирилтирар ва аҳлларини уйғотар давоми...

3225 17:40 / 27.05.2019
Кишилар мақом ва юқори мартабани бойликдан, машина маркаблардан, ҳашаматли қаср, уйлардан, катта фойдалар келтирувчи бизнес ва тижоратлардан, гўзал, соҳибжамол давоми...

1894 16:40 / 16.08.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021