1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Мўмин дўст-яқинларини ташлаб қўймайди

05:00 / 02.03.2017 3632 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Умардан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва салам) бундай дедилар: "Мусулмон мусулмоннинг биродари, унга зулм қилмайди, уни ҳалокатга ташламайди. Ким биродарининг ҳожатини чиқарса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким мусулмоннинг бир ғамини аритса, Аллоҳ таоло уни қиёмат кунидаги ғамларнинг биридан халос этади. Ким бир мусулмоннинг айбини ёпса, Аллоҳ таоло унинг айбини ёпади» (Имом Бухорий ривояти).

"Зулм қилмайди" деган жумла хабар бўлса ҳам, амр маъносидадир. Яъни, зулм қилманг, дегани. Чунки зулм ҳаром. Мўмин дўст-яқинини ташлаб қўймай, унга кўмаклашади, ундан ҳолини сўраб, муаммоларини ҳал қилишда маслаҳат беради.

Шунингдек, мўмин дўсти ёки диндошининг хато ё қинғир иш қилаётганини кўрса, тўғрилаб қўя¬ди, хатоларини тузатишда ёрдамлашади. Агар насиҳатлар фойда бермаса, яхши ниятда бошқаларга билдириб, биргаликда ҳал қилади. 

Анас ибн Молик (розийаллоҳу анҳу) айтади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Биродаринг золим бўлса ҳам, зулм кўрган бўлса ҳам ёрдам бер", дедилар. Саҳобалар сўрашди: "Эй Аллоҳнинг расули, зулм кўрган кишига-ку, ёрдам берамиз, аммо золимга қандай ёрдам берайлик?" Шунда у зот: "Ёмон йўлдан тўхтатсанг, ўша ёрдам бўлади", дедилар» (Имом Бухорий ривояти). 

Аллоҳ таоло огоҳлантиради: "...Албатта, золимлар учун (охиратда) аламли азоб бордир" (Иброҳим, 22).

Имом Байҳақий: "Золим аслида зулми билан ўзига жабр қилган бўлади", деган. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) Муоз ибн Жабални (розийаллоҳу анҳу) Яманга жўнатаётиб, бундай деганлар: "Мазлумнинг ёмон дуосидан сақлан. Чунки унинг дуоси билан Аллоҳ таоло ўртасида парда йўқдир".

Золимни моли касодга учраган кишига ўхшатишган. Яъни, дунёда одамларни ҳақоратлаган, туҳмат ва фириб, хиёнат йўллари билан киши молини еган, ноҳақ қон тўккан ёки бошқа йўллар билан ўзгага зарар етказган кимсалар ўзлари ибодат, савобли ишлар қилиб юрган бўлса-да, амалларининг савоби ҳақ билан ноҳақ ажратиладиган қиёмат кунида мазлумларга олиб берилади. 

Қуръони каримда: "Аллоҳ ёмонликни сўз билан ошкора айтишни суймайди. Зулм қилинган (жабр¬ланган) киши бундан мустасно. Ал¬лоҳ эшитувчи ва билувчи зотдир" (Нисо, 148), дея мар¬ҳамат қилинган. 

Ҳақорат қилган кишига муносиб жавоб қайтариш жоиз. Аммо кечириш фазилат ҳи¬собланади. Ибн Аббос (розийаллоҳу анҳу): "Ёмонликни сўз билан айтиш"дан мурод дуодир", деганлар (Имом Бухорий ривояти).


Абдулвоҳид НУРУЛЛОҲ ўғли тайёрлади


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сўзлаётган пайтда ортиқча ҳаракатлар қилмаслик лозим.Бунга кўз, қош, қўл ва бошқа аъзоларнинг ҳаракати ҳам киради. Суҳбатлашаётганда, суҳбатдошини туртиб, давоми...

10144 11:30 / 11.05.2022
Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Албидоя ванниҳая, номли китобида келтиради .Халифалик Аббосийларга ўтгач, Умавийлардан кўпчилик яширинди. Яширинганлар ичида давоми...

2267 11:00 / 21.03.2023
Холид ибн АрРобийъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Ҳузайфа оғирлашиб қолганда қавми ва ансорийлар эшитиб тунда ёки тонг ёришай деганда келишди. .Ҳозир қайси давоми...

5077 19:00 / 29.05.2020
Бу кичкинагина номнинг ўзига гапларни жалб қиладиган катта ва кўп маънолардан иборат тарафлари бор. Фалсафачилар, тижоратчилар, деҳқонлар, хунармандлар, давоми...

10388 05:00 / 03.03.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021