1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Таровеҳ намози тасбеҳи

14:11 / 28.02.2025 51721 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўқилиши: «Субҳаана зил-мулки вал-малакуут. Субҳаана зил-ъиззати вал-ъазомати вал-қудроти вал-кибрийаа’и вал-жабаруут. Субҳаанал-маликил ҳаййиллазии лаа янааму ва лаа йамуут. Суббууҳун қуддусун Роббунаа ва Роббул-малааикати вар-Рууҳ. Лаа илааҳа иллаллооҳу настағфируллоҳ. Нас’алукал-жанната ва наъуузу бика минан-наар».

Маъноси: «Мулк ва малакут Эгасини поклаб ёд этаман! Иззат, буюклик, қудрат, улуғворлик ва ҳукмронлик Эгасини поклаб ёд этаман! Ҳаргиз ухламайдиган ва ўлмайдиган Ҳаййни, Маликни поклаб ёд этаман! У Зот Суббуҳдир, Қуддусдир, фаришталарнинг ва Руҳнинг Роббидир. Аллоҳдан Ўзга илоҳ йўқ! Аллоҳдан мағфират сўраймиз. Сендан жаннатни сўраймиз ва дўзахдан Ўзингдан паноҳ тилаймиз».

«Ҳайй» сўзи барҳаёт деган маънони англатади. Ҳа, Аллоҳ таоло барҳаётдир, шунинг учун ҳам У Зот барча махлуқотга ҳаёт бахш эта олади. Унинг ҳаётлиги бирор сабабга боғлиқ эмас, аммо Ундан бошқанинг ҳаёти Унинг иродасига боғлиқдир. У Зот азалдан барҳаёт ва абадул-абад барҳаётдир.

Малик – мутлақ подшоҳ.

Мулк – подшоҳлик, ҳукмронлик.

Малакут – мутлақ тасарруф, мутлақ подшоҳлик. Тасаввуф уламолари истилоҳига кўра, «мулк» – шаҳодат олами, яъни зоҳирий, ҳиссий олам бўлса, «малакут» – ғайб олами, яъни ҳис қилиш аъзолари билан билиб бўлмайдиган олам.

«Суббуҳ» – Аллоҳ таолонинг исм сифатларидан бири, ҳар қандай нуқсондан пок маъносида.

«Қуддус» – айблардан пок, муборак Зот.

«Руҳ» – Жаброил алайҳиссалом. Аллоҳ таоло Қуръонда бу зотни шундай номлаган.

PS: Рўза Исломнинг тўртинчи рукнидир. Намоз эса иккинчи рукндир. Намозни тарк қилган ҳолда рўза билан фахрланиш ҳам мақсадга мувофиқ эмас. Азизлар, ҳар бир амал ўз вақтида бўлгани хайрлидир.Уйда қолинг! Намоз арконларини ўрганинг! Зеро, ҳар бир ўтаётган вақт барчамизга ғанимат!

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойидаги Қадр кечасининг фазилати минг ойдан афзал ва мўътабардир. Бу кечада қилинган ибодатлар минг ойда қилинган ибодатлардан яхшироқдир. Қадр кечасида давоми...

4277 16:56 / 30.03.2024
Диний манбаларимизда ҳайит кунларига доир одоб ва аҳкомлар батафсил баён қилинган. Биз ҳозир фақат Рамазон ҳайитига тегишли одоб ва аҳкомлар ҳақида сўз давоми...

7376 14:30 / 01.05.2022
Олти йилдан бери кўнгил кундалигимга ёзиб келинаётган, лекин қоғозга туширишга журъатим етмаган, ҳаётимда аниқ ва тиниқ содир бўлган ушбу воқеаларни бугун ёзишни давоми...

4075 17:00 / 22.04.2022
Бу йилги Рамазон ойи юртимиз мусулмонлари учун ўзгача бир тароватда ўтди. Ихлосли мўминмусулмонларимиз кундузлари рўза тутиб, кечалари масжидларда таровеҳ давоми...

3009 13:32 / 12.05.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021