1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рўзадор бўлсангиз фаҳшдан гапирманг!

17:30 / 24.04.2020 3406 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ азза ва жалла: «Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Ўзим берурман», деди. Рўза сақловчидир. Қай бирингиз рўзадор бўлса, фаҳшдан гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса, «Мен рўзадорман», десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорнинг икки хурсандчилиги бор: ифтор қилганида хурсанд бўлади ва Роббисига рўбарў бўлганида рўзаси сабабли хурсанд бўлади».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа бир ривоятда:

«Одам боласининг ҳамма амали (савоби) кўпайтириб берилур. Бир яхшиликка унинг ўн мислидан то етти юз баробаригача. Аллоҳ азза ва жалла: «Фақат рўза Мен учундир. Унинг мукофотини Мен берурман. У (Одам боласи) шаҳвати ва таомини Мен учун тарк қилур», деди», дейилган.

Башир ибн Ҳассосийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ айтди: «Рўза дўзахдан қалқондир. Рўза Менинг учундир, унинг мукофотини Ўзим бераман. Зеро, рўзадор Мени деб ейишдан, ичишдан ва нафсоний истакларидан воз кечади. Рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳ учун мушк ҳидидан ҳам ёқимлироқдир».

Бағавий ва Табароний ривоят қилишган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон рўзасини иймон билан, савоб умидида тутса, ўтган гуноҳлари кечирилади», деганлар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 «Мўминнинг қалқони» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик йилларидан бирида қаҳатчилик бўлди. Умар розияллоҳу анҳу одамлар билан чиқиб, истисқо намозини ўқидилар. Кийимларини тескари давоми...

1558 08:00 / 12.11.2020
Авзоий айтади .Билол ибн Саъднинг ўғли Константинополда вафот этди. Бир киши унинг йигирма неча дирҳам қарзи борлигини даъво қилиб келди. Билол унга .Ҳужжатинг давоми...

2612 08:00 / 30.11.2019
Шайх Абу Ғудданинг биргина китобни узоқ излаб, ниҳоят, Маккаи мукарраммада Тошкентлик шайхдан топганлари хусусида ажиб ҳикояШайх раҳматуллоҳи алайҳ .Саҳифалар, давоми...

3903 15:00 / 26.01.2021
Ҳофиз Заҳабий .Тазкиратул Ҳуффоз,да муҳаддис имом Ҳаммод ибн Салама Басрий Баззоз Хироқийнинг таржимаи ҳолларини қуйидагича келтирган .Муҳаддис имом, наҳв давоми...

2901 14:10 / 03.02.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021