1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ийд байрами

10:05 / 23.05.2020 2912 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

«Албатта, Биз Сенга Кавсарни бердик. Бас, Роббинг учун намоз ўқи ва жонлиқ сўй», деган (Кавсар сураси, 1,2-оятлар).

Ушбу ояти карималарда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб, албатта, у зотга қиёматда жаннатдаги Кавсар ҳовузини беражагини хабар қилмоқда.

«Кавсар» сўзи луғатда «кўп яхшиликлар» деган маънони англатади. Бу Аллоҳ таоло томонидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръон, Суннат, буюк шафоат, Мақоми Маҳмуд каби кўплаб яхшиликлар берилганига ишора ҳамдир.

Кейин эса Аллоҳ таоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни намоз ўқишга амр қилмоқда. Бу оятдаги намоз ийд намозидир. Чунки унинг орқасидан қурбонлик сўйишга ҳам амр келмоқда.

Шунинг учун ҳам Ҳанафий мазҳабида ийд намози вожиб, дейилган.

Бу намоз Ҳанбалий мазҳабида фарзи кифоя, Моликий ва Шофеъий мазҳабларида эса суннат, дейилади.

Ийди Фитр Рамазон рўзаси тамом бўлганлиги муносабати ила хурсандчилик ва шукрни изҳор қилиш учун шариатга киритилган байрамдир.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр куни бир неча хурмо емай туриб, чиқмас эдилар. Тоқ ер эдилар».

Бухорий ва Термизий ривоят қилганлар.

Бошқа бир ривоятда:

«Фитр куни таом емасдан олдин чиқмас эдилар. Азҳо куни намозни ўқиб бўлмагунча емас эдилар», дейилган.

Шарҳ: Уйида хурмоси бор одам Рамазон ийдига чиқишидан олдин тоқ ададда хурмо еб олиши суннат экан. Хурмо бўлмаса, бошқа нарса ейиши ҳам мумкин. Умуман, Рамазон ҳайити намозига бирор таомми, мевами, ширниликми, еб олиб, кейин борилса, суннатга мувофиқ бўлади.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Умар бозорда сотилаётган қалин ипакдан бўлган чопонни олиб, Расулуллоҳга келтирди ва:

«Эй Аллоҳнинг Расули, мана буни сотиб олинг ва у билан ийд ва вакиллар гуруҳи учун ясаниб юринг», деди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

«Бу фақат (Жаннатда) насибаси йўқларнинг либосидир», дедилар.

Умар шундан кейин Аллоҳ хоҳлаганича юриб турди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга дебож (нафис ипак)дан бўлган чопон юбордилар. Умар уни олиб, Расулуллоҳнинг ҳузурларига келди ва:

«Эй Аллоҳнинг Расули, сиз «бу насибаси йўқларнинг либоси», деган эдингиз. Менга бу чопонни юборибсиз?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

«Уни сотасан ва ҳожатингга ишлатасан», дедилар».

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Ушбу ҳадисни ийд учун ясаниш лозимлиги ҳақидаги фаслда келтиришдан мақсад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг Ийд намози ва элчилар гуруҳининг қабули учун ясаниш ҳақидаги фикрини инкор қилмаганларини таъкидлашдир. У зот чопон ипакдан бўлганлиги учун киймасликларини айтдилар. Аммо ийд учун алоҳида яхши кийим кийиб, ясаниб бўлмайди, демадилар. Бундан, агар чопон ипакдан бўлмаганида, уни кияр эдилар, деган фикр келиб чиқади. Ийд учун ясаниш ҳамма китобларда таъкидланади.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Мусулмон бошлиқларга яқин бўлган кишилар уларнинг ташқи кўринишлари, кийимлари яхши бўлиши учун чора-тадбир кўриб туришлари кераклиги.

2. Ийд ва меҳмонлар учун ясаниб олиш яхши эканлиги.

З. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларидаги мавқелари.

4. Мусулмон эркакларнинг кийиши ҳаром қилинган, ўзи ҳалол бўлган ипак чопон каби нарсаларни совға қилиш ва уларни сотиб, фойдаланиш мумкинлиги.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида уларнинг ўйин-кулги қиладиган икки кунлари бор эди.

«Бу икки кун қандай кун?» деб сўрадилар.

«Жоҳилиятда ўйнайдиган кунимиз эди», дедилар.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, Аллоҳ сизларга у иккиси ўрнига улардан кўра яхши Азҳо ва Фитр кунларини берди», дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Исломдан аввал Мадина аҳлининг икки байрами бор эди. У байрамларнинг биринчиси шамсий сананинг аввалги куни ҳисобланар эди. Баҳорда кеча билан кундуз тенглашган, иссиқ ҳам, совуқ ҳам ўртача бўлганлиги учун қадимги ҳакимлар бу кунни байрам куни деб ихтиёр қилишган эди.

Иккинчи байрам эса кузда, яъни мезонда – кеча билан кундуз тенг бўлиб, ҳаво мўътадил бўлганда байрам қилинар эди.

Ислом келиб, бу икки байрам ўрнига икки Ислом байрамини жорий қилди. Шаръий байрамларда ўйнаб-кулиб, хурсандчилик қилган, аҳли аёли, таниш-билишларга кенгчилик яратганлар савоб оладиган бўлдилар.

Улардан бири – Рамазони шариф рўзасини тамомлаш муносабати билан бўладиган Фитр байрами.

Иккинчиси эса Байтуллоҳда ҳаж ибодатини тамомлаш муносабати билан бўладиган Қурбон байрамидир.

Мусулмонлар учун бу икки байрам еб-ичадиган, ўйнаб-куладиган кунлардир. Ҳар бир миллат ўз байрамига эга бўлгани каби мусулмон уммати ҳам ўз байрамига шу тариқа эга бўлган.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Лақийт ибн Собира розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Мен .Эй Аллоҳнинг Расули, менга таҳоратдан хабар беринг,, дедим. .Таҳоратни яхшилаб қил. Панжаларинг орасини давоми...

2721 20:10 / 25.05.2019
Аббод ибн Аббод Маҳлабийдан ривоят қилинади .Басра подшоҳларидан бири аввалига ибодат қилиб юриб, кейин дунё ва салтанатга машғул бўлиб кетди. У бир қаср қурдириб, давоми...

4043 08:00 / 24.09.2020
Мусулмон савдогар бағрикенг, осонликни истайдиган, баъзи нарсаларни ўтиб юборадиган бўлади. . ,. .Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий давоми...

3294 20:10 / 31.08.2019
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қиладиҲаром ойга ҳаром ой. Ҳаром қилинган нарсаларда қасос бор. Ким сизга тажовуз қилса, сиз ҳам унга қилган давоми...

2528 09:10 / 24.08.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021