1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазондан сўнг нима қиламан? (тўртинчи мақола)

09:00 / 19.05.2021 2809 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазондан сўнг рўза тутиш фойдалари

Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Рамазондан сўнг рўзани давом эттиришда жуд кўп фойдалар бор, булардан:

- Рамазондан сўнг шаввол ойининг олти кунида рўза тутишлик бир йил рўза тутган савобини беради.

- Шаъбон ва шаввол ойлари рўзалари фарз намозлардан аввал ва кейин ўқиладиган суннат намозлари кабидир, бу билан фарз амалда бўлган нуқсонлар ўрнини тўлдиради. Албатта, қиёмат куни фарз амаллар нафл амаллар билан тўлдирилади. Кўпчилик инсонларнинг фарз рўзаларида нуқсонлик бор шунинг учун бу нарсани ўрнини тўлдирувчи амалга муҳтож бўлади.

- Рамазон рўзасидан сўнг рўза тутишни одат қилиш рамазон рўзасини қабул бўлганлиги аломатидандир, чунки Аллоҳ бир бандани амалини қабул қилса у амал кетидан яна бир солиҳ амалга муваффақ қилади.

- Албатта Рамазон рўзаси ўтган гуноҳларни мағфиратига сабаб бўлади ва Рамазонда рўза тутганлар ўз амаллари учун Ийд Фитр куни савобларини олишади. Ийд фитрдан кейин рўзани давом эттириш бу неъмат учун шукрона бўлади, чунки гуноҳларни мағфират бўлишидан улуғ неъмат йўқ.

- Банда ўз Роббига қилаётган амаллари Рамазон тугаши билан тўхтаб қолмайди, балки у банда ҳаёт экан бу амаллар ҳам давом этади. Кўп инсонлар Рамазон тугашига хурсанд бўлишади, бу рўзанинг уларга малол келганлиги ва оғирлик қилганидандир. Кимики шундай бўлса у рўзага тезда қайта олмайди. Ийд Фитрдан сўнг рўзага тезда қайта олган инсон рўза тутишда рағбати борлигини ва рўза унга оғирлик қилмагани ва малол келмаганини билдиради. (Ибн Ражабнинг “Латоифул Маъориф” китобидан).

Албатта рўза ҳасанотларнинг энг афзал йўлидир ва унинг жуда кўп фойдалари бордир. Шунинг учун мусулмон банда рамазондан сўнг маълум бир кунларни рўза тутиш учун белгилаб кўйиши керак. Шавволнинг олти куни, ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари, ҳар ойнинг 13-14-15 кунлари, зулҳижжа ойининг 9 – куни, Арафа ва Ашуро кунлари ва Шаъбон ойи шулар жумласидандир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “«Аллоҳ таоло Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен - Ўзим берурман, деди.

Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаннатнинг бир эшиги бўлиб, Райён, деб номланур. Қиёмат куни рўзадорлар ундан кирурлар, улардан бошқа бирортаси кирмас.

«Рўзадор қаерда?» дерлар. Улар ундан кирурлар. Қачон уларнинг охиргиси кирса, у бекитилур. Ундан бошқа ҳеч ким кирмас», дедилар». Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

Абу Қатода ал-Ансорийдан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Арафа куни рўза тутиш ҳақида сўралганларида “Албатта у ўтган йилги ва бу йилгига каффорат бўлади” Ашуро куни рўза тутиш ҳақида сўралганларида: “у ўтган йилгига каффорат бўлади”- дедилар.

(Давоми бор)

Манба: islamtoday.net

Муҳаммадали таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Мансур ибн Аммор айтади .Бир йили ҳаж қилдим. Кўфа кўчаларидан бирида тўхтадим. Тун қоронғисида ташқарига чиқсам, бир киши баланд овозда .Аллоҳ, иззатинг ва давоми...

2437 08:00 / 01.01.2021
Ва улараҳли оиласи ила яхшиликда яшанг деган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар Чунки, сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила давоми...

8102 19:10 / 22.03.2019
Мусо ибн Муғира айтади .Қоқ пешинда Муҳаммад ибн Сийриннинг бозорга такбир ва тасбеҳ айтиб, Аллоҳни зикр қилиб кираётганини кўрдим. Бир киши унга .Эй Абу Бакр, шу давоми...

2559 08:00 / 03.02.2021
Аллоҳ таоло бутун махлуқотларининг ичида инсонни мукаррам ва мукаммал қилиб яратди. Яхшидан ёмонни фарқлай олиши учун ақл берди, қалбидаги ва ақлидаги давоми...

3031 10:40 / 03.08.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021