1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Келинг, зикр ва дуо қиламиз! 6-дуо Кийим кийишда айтиладиган дуо

19:30 / 27.05.2020 2815 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кийимни кийишда «бисмиллаҳ» айтилади ва қуйидаги дуо ўқилади.

عَنْ سَهْلِ بْنِ مُعَاذِ بْنِ أَنَسٍ، عَنْ أَبِيهِ y، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «وَمَنْ لَبِسَ ثَوْبًا فَقَالَ: الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي كَسَانِي هَذَا الثَّوْبَ وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلَا قُوَّةٍ، غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ وَمَا تَأَخَّرَ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Саҳл ибн Муъоз ибн Анасдан, у киши ўз отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким кийим кийганидан кейин «Алҳамду лиллааҳиллазии касаании ҳаазас-савба ва розақонииҳи мин ғойри ҳавлин миннии ва лаа қувватин», деса, унинг аввалгию, кейинги гуноҳлари мағфират қилинур», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Дуонинг маъноси: «Менга ушбу кийимни кийдирган ва менинг куч-қувватимсиз уни менга ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин».

«Нақшбандия: вазифалар, зикрлар» китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Умар ибн Салоҳ айтади .Имом Аҳмаддан .Қалблар нима билан юмшайди, деб сўрадим. У менга бир қараб, бир муддат жим қолди. Сўнг .Нима билан дейсанми Ҳалол луқма ейиш давоми...

2307 08:00 / 29.09.2020
Хурмо етиштириш Саудия Арабистонининг энг муҳим хўжалик тармоқларидан бири ҳисобланади. Маълумки, бугунги тиббиёт ва илмфан ҳам хурмонинг фойдали мева давоми...

8410 10:30 / 24.06.2019
Аллоҳ таоло одам боласига жуда кўп неъматлар берган, уларни санаб адоғига ета олмаймиз. Шубҳасиз, улар ичида энг қимматли ва муҳимларидан бири ndash ҳаёт, тириклик давоми...

10367 11:50 / 13.09.2019
Савол Ҳозирда кўп аёлларимиз тижорат қилишади. Улар орасида эрининг рухсатисиз бу ишни қиладиганлар ҳам бор. Аёлларнинг ҳафталаб бошқа юртга кетишлари, давоми...

4149 08:30 / 15.11.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021