1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Саждада вафот этганлар

08:29 / 31.05.2020 3803 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Нажжордан ривоят қилинади: «Тақводор, зоҳид, фақиҳ Саъд ибн Усмон намозда «Агар у (Аллоҳга) яқин зотлардан бўлса, унга роҳат, райҳон ва жаннати наъим бордир» (Воқеа сураси, 88-89 оятлар) оятини ўқиб, сажда қилган ҳолатда вафот этганлар».

Шайх Нажм ибн Абдулваҳҳоб Шерозийнинг ўғли айтади: «Отам ўлим ҳолатида бетоб бўлиб ётиб, менинг йиғлаётганимни кўриб қолдилар. «Сенга нима бўлди?» дедилар. «Йўқ, яхшиман», дедим. «Менинг ҳолатимдан маҳзун бўлма. Қозилик қилмаган бўлсам, бировни қамамаган, урмаган, бировларни орасига тушмаган (иғво, ғийбат қилмаган), ҳеч кимга зулм қилмаган бўлсам. Лекин албатта, менинг ҳам гуноҳларим бор. Лекин бу фақат мен билан Аллоҳ таолонинг ўртасидаги гуноҳлар, холос. Мен олтмиш йил инсонларга фатво бердим. Аллоҳга қасамки, Аллоҳ таолонинг дини йўлида бирор марта тарафкашлик қилмадим».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир кимсанинг Ақлли одам излаяпман, муаммо чиқиб қолди. Ундан маслаҳат олмоқчи эдим, деб сўраётганини эшитган бир киши унга Бизнинг шаҳарда ўзини телбаликка давоми...

5559 11:00 / 14.07.2022
Бандаларини ёлғондан қайтарган Аллоҳ таолога битмастуганмас ҳамду санолар бўлсинУмматларига ёлғон нималигини батафсил тушунтириб, унга йўл қўймаслик қандай давоми...

3426 19:17 / 20.10.2018
Динимиз тил орқали содир этиладиган гуноҳлардан қайтарган. Хусусан, бундай гуноҳларга ёлғон гапириш, чақимчилик қилиш, ёлғон гувоҳлик бериш, бировнинг обрўсига давоми...

5625 15:17 / 15.07.2020
Юртимиздан ҳаж ва умра сафарига отланганлар одат бўйича аввал Мадинаи мунавварага бориб, жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак давоми...

4078 15:04 / 01.03.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021