1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

«Ҳилол»ни соғиндим...

15:30 / 24.07.2020 2747 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(карантин пайтидаги ўйларим)

Ушбу мақолани бир мухлисамиз GRAND TA’LIM (@grandtalim) томонидан ўтказилган «Кеча ва бугун: неъматлар қадрини англамоқдамиз» танловига юборган эканлар. Ҳайъат аъзолари бизга тақдим қилишди. 

Нашриётни соғиндим... Яна талай китоб дўконларини... Карантин туфайли уйдаман... Бўш бўлдим дегунча етиб борардим. Борардим-да, пулим камроқ бўлишига, баъзида эса охирги пулим бўлишига қарамай, битта бўлса ҳам янги китоб сотиб олиб, хурсанд бўлиб уйга қайтардим.

Уйга етиб боргунча ҳам сабрим етмай, йўл усти, ҳар доимги жойим – Юнусободдаги «Хотира хиёбони»да тўхтардим. Янги китобимни ўқишни кўпинча ўша ерда бошлаб олардим. Сокинлик, ёқимли ҳаво, гўзал манзара... Ўша ширин дақиқалар Роббимнинг туҳфаси экан...

 Ҳозир Тошкентдан, у ерлардан узоқдаман. Йўллар берк, карантин ҳам яна узайди. У ерда юрган кезларим мутолаа завқи ўзгача бўларди. Бугун ўша ҳисларни қўмсаяпман...

 Мадина, Макка шаҳарлари қадар бўлмаса ҳам, соғинчим чексиз... У ерларни қўмсаяпман. Мутолаагоҳимни, «Кўкалдош» яқинида қатор тизилган китоб дўконларини, у ерларга олиб борар йўлларни... Айниқса, нашриётни соғиндим. Ҳа, азиз Ҳазратимнинг асарлари чоп этиладиган, Мусҳаф нашр этиладиган ўша «Ҳилол» нашриётимни...

 Китобингиз карантинда ўқиб олинг! 

Тақдир экан, юртга келди вирус касал,

Яқин ўтмиш кўрмаганди бундай масал.

Бекорчилик енгинг энди, ҳеч зерикманг,

Китобингиз карантинда ўқиб олинг!

 

Таваккулни қилиб, Ҳаққа шукр айтиб,

Ғафлат чўмган бу дунёдан илмга қайтиб.

Мутолаа мазасию гаштин тотиб,

Китобингиз карантинда ўқиб олинг!

 

Ваҳиманинг касалига чалинманг сиз,

Суҳбатларга дўст ахтариб ялинманг сиз.

Ўтган вақтнинг ҳисобига ачинмайсиз,

Китобингиз карантинда ўқиб олинг!

 

Мўминларга келган синов, ҳар не яхшиликка,

Иншааллоҳ, бу юрт яна қайтар сокинликка.

Фарзандингиз қизиқтиринг ўқиш, билимга

Китобингиз карантинда ўқиб олинг!

 

Сиздан бошқа қанча қўлга бориб етган,

Марвариддай эгасига муштоқ ётган,

Варақланмай, уйда ёлғиз қолиб кетган

Китобингиз карантинда ўқиб олинг!

 

 Сабриянур Шуҳратжон қизи

Мавзуга оид мақолалар
Сўфилардан бири халқнинг ўзига эътибор бермоғи учун бошидаги саллани улкан қилиб ўради ичини бўз бўлаклари билан тўлдирди. Табиийки, бу ҳайбатли саллани давоми...

3297 08:09 / 11.11.2018
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади Ҳар бир жон ўлимни татиб кўргувчидир. Биз сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз ҳамда бизгагина давоми...

4894 10:30 / 23.05.2021
Ҳорис Ғанавийдан ривоят қилинади .Мурра Ҳамадоний кўп сажда қилганидан пешонасини тупроқ ўйиб юборган эди. У вафот этгач, қариндошларидан бири уни тушида кўрибди. давоми...

2065 08:04 / 26.07.2020
Зиёд ибн Ҳасандан ривоят қилинади .Мен Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ ўғли Абдулмаликни кўмаётганини кўрганман. Умар ўғлининг устига тупроқ тортди. Одамлар давоми...

2084 08:00 / 04.11.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021