1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

86 йиллик танаффусдан сўнг Аё София масжидида илк жума намози ўқилди

15:05 / 24.07.2020 3333 pdf Ўқиш режими + -

Истанбул фатҳ этилишининг тимсоли ҳисобланган Умумжаҳон мероси объекти Аё София юзлаб йиллар давомида мавжуд бўлган масжид мақомини қайтариб олди. Фатҳдан олдин ибодатхона 916 йил давомида черков, 1453 йилдан 1934 йилгача - масжид бўлган. Обида сўнгги 86 йил давомида музей эди. Шу йилнинг 10 июлида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған имзолаган фармонга асосан музей масжидга айлантирилди.

Бугун, 24 июль куни Истанбулдаги  Аё София масжидида илк жума намози ўқилди.

Эрталабдан Истанбул ва Туркиянинг бошқа ҳудудларидан келганлар масжид майдонига йиғила бошлади. Воқеа Туркиядаги ўнлаб маҳаллий нашрлар ва бошқа кўплаб хорижий оммавий ахборот воситаларида ёритилди. Кўплаб мусулмонлар Туркия байроқларини ушлаб, «Аллоҳ буюкдир. Аё София қайта очилди», дея жар солишди.

Масжиднинг очилиш маросимида Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам иштирок этди.

Намозда иштирок этишни истаганлар сони кўплигини ҳисобга олиб, ҳукумат диндорлар учун масжидга туташган 5та майдонни махсус тайёрлашга қарор қилди. Одамлар полиция назоратидан ўтиб, Султон Аҳмад майдонига йиғилишди. Хавфсизликни таъминлаш учун 17 минг полиция ходими сафарбар этилган.

Коронавирус пандемияси сабаб намоз ўқийдиганлар ниқоб тақиши мажбурий, шунингдек, уларнинг тана ҳарорати ҳам текширилади. Шифокорлар, тез ёрдам машиналари ва санитар вертолёти аҳоли хизматида бўлди.

Туркия Диний ишлар бошқармаси маросим учун махсус ибодат дастури ишлаб чиққан. Машҳур имомлар ва қорилар Қуръондан сураларни тиловат қилишди.

Маълумот учун, Аё Софиянинг қурилиши милодий 532 йилда бошланган ва 537 йил 27 декабрда якунланган. Ибодатхона дастлаб черков бўлган. 1453 йилда Истанбул Фотиҳ Султон Маҳмуд томонидан эгаллангач, Аё София Усмонлилар давлатининг асосий масжидига айланади. Обида музей сифатида 1985 йилда ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган. 1996 йилда эса Жаҳон ёдгорликлари рўйхатидан ўрин олган.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Европада исломофобияни жиноят сифатида тан олиш борасида муҳим қадам ташланди. Маълум бўлишича, ўтган кунларда исломофобия ҳақидаги ҳисобот Буюк Британия давоми...

3159 11:05 / 29.11.2018
Куни кеча муфтий Усмонхон Алимов Парижга етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар диний идораси Матбуот хизмати хабар берди.Муфтийни Париж аэропортида Россия давоми...

2273 09:14 / 11.12.2018
Тошкент вилояти вакиллигида, вилоят бош имоми Жасур домла Раупов ҳамда Вақф фонди вилоят филиали раҳбари Муҳаммадризо Султоновлар томонидан ҳудуддаги 5 нафар давоми...

1676 20:01 / 12.03.2023
Япония Темир йўллари компанияси мусулмонлар учун ҳалол озиқовқатлар билан таъминланган 7000 та хусусий сайёҳлик объектларини ўз ичига олган йўл хатирасини ишлаб давоми...

2608 14:09 / 19.02.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021