1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ТАЪЗИЯ

19:56 / 26.07.2020 1956 pdf Ўқиш режими + -

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти ҳамда Ислом.уз портали жамоаси пойтахтимиздаги Кўкча филиалимизнинг ходими Абдуссатор Абдухалил ҳожи ўғлининг вафот этганини чуқур қайғу билан маълум қилиб, марҳум биродаримизнинг оила аҳлига, фарзандлари, яқинларига таъзия изҳор қилади.

Абдуссатор Абдухалил ҳожи ўғли Кўкчадаги дўконимиз фаолиятининг қайта тикланишида, халқимизга китоб тарқатиб, илм-маърифат, зиё тарқатиш борасида холис хизмат қилиб, жонкуярлик қилиб келаётган, динига амал қилишга доимо астойдил ҳаракат қилиб келаётган азиз қадрдонимиз эдилар.

Аллоҳ таоло бандаларининг иймонига, ихлосига, тоқатига яраша синовлар юборар экан, Абдусаттор Абдухалил ҳожи ўғлининг оиласига ҳам ана шундай жиддий, оғир, кетма-кет синовлар келди. Бундан тўрт кун олдин қиблагоҳлари Абдухалил ҳожи Абдулмажид ўғли, ундан беш кун аввал акалари Абдулқодир ҳожи Абдухалил ҳожи ўғли вафот қилган эдилар.

Кўзларимиз ёш тўкиб, қалбларимиз бу оғир жудоликдан маҳзун бўлмоқда, бинобарин, Аллоҳ таоло рози бўладиган сўзнигина айтамизки, Роббимиз бу марҳум биродарларимизнинг тортган оғир дардларини барча гуноҳларига каффорат айласин, аҳли хонадонга чеккан мусибатлари муқобилида улкан ажру савоблар насиб қилсин, қазои қадарни розилик мақомида қарши олган чинакам мўмин-мусулмонлар қаторидан қилсин.

Мусибатзада аҳли хонадонга Аллоҳ таолодан сабру салвон сўраймиз, узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаймиз, нашриёт ижодий гуруҳи, босмахона ҳамда порталимизнинг барча жамоаси номидан, минглаб мухлисларимиз номидан холис дуолар ва самимий ҳамдардликлар изҳор қиламиз. Аллоҳ таоло бу дуоларни ижобат қилиб, ўтганларимизнинг гуноҳларини мағфират қилсин, тавбаларини қабул қилиб, охиратларини обод, жойларини жаннати наъимлардан қилсин!

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Мавзуга оид мақолалар
.Hilol NASHR, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси шайх Алоуддин Мансур раҳимаҳуллоҳнинг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади. Аллоҳ давоми...

3317 17:29 / 13.10.2020
2019 йилнинг 21 февралидан юртимизда I Халқаро зиёрат туризми форуми ўз ишини бошлади. У 23 февралга қадар давом этади.Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини намойиш давоми...

2797 09:30 / 22.02.2019
Украина мусулмонлари диний идораси 2018 йилги Қуръон мусобақаси натижаларини эълон қилди. Ушбу мусобақа Украина пойтахти Киев шаҳридаги Ислом цивилизация давоми...

2806 17:10 / 19.11.2018
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 2026 йил 5 январь куни Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд давоми...

1145 09:23 / 09 январь
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021