1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

АЁ СОФИЯ, ФАТҲ МУБОРАК!

21:14 / 26.07.2020 1861 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аё София, қутлуғ бўлсин ушбу иззату шавкат,

Яна юксалди шаънинг, етди ҳурмат устига ҳурмат.


Ёшинг гар каттадир бу такбиру таҳлил, азонлардан,

Туғилдинг қайта сенда бу садолар янграган фурсат.


Агар бағрингда минг йил чалдилар занг, куйлаб Инжилдан,

Ичингдан ўт қўйиб, Ийсо‑ю Марямдан чизиб сурат.


Валекин кимса бошин қўймади таъзим‑ла пойингга,

Мусулмон тупроғингга сажда қилгач, етди бу иззат.


Унутма, қўрқма, Ислом аҳлидан йўқ сенга ҳеч озор,

Келарлар пок кийим, пок танда, пок дил ҳамда пок тийнат.


Бузилмас бир тошинг, аксинча, бутларлар каму кўстинг,

Қўйиб меҳробу минбарлар, топарсан зиёнату ҳайбат.


Недан икрому иззат этмасинларким, Калом ичра

Тиловат айлагайлар Маряму Ийсода кўп сийрат?


Яна ҳар бир мусулмон она дер ул Бинти Имронни,

Масиҳни Ҳақ сўзи, руҳи, набийси деб билар албат.


Недан ардоқламасларким, шудир иймон, шудир Ислом?

Ибодатхонага ҳурмат, ибодат аҳлига шафқат.


Таассуф, неча йилдир этдилар Ҳақ зикридан маҳрум,

Шукрким, кулди бахтинг, қайта уйғонганда бу миллат.


Бу янглиғ шону шавкат сенга йўқ ҳеч ўзга бир элдан,

Ҳамиша поку хушбўй, барчага мафтуҳ беминнат.


Етишди фотиҳа фотиҳларингдан, қутлагайдирман,

Очилдинг ҳам очилдинг, ушбудир фатҳ, ушбудир нусрат.


Илоҳий, то қиёмат сўнмасин бу шаъну иқболинг,

Ҳасан тупроғинга бош қўймагунча этмасин ражъат.


Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Муаллиф
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Мавзуга оид мақолалар
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Намознинг калити ndash таҳорат, жаннатнинг калити ndash намоз, давоми...

10257 12:10 / 28.05.2019
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 2000 йили хориждан қайтиб келганларидан сўнг узоқ йиллик сафар давомида ёзилган китобларини нашр қилиш ҳақида ўйлай давоми...

3213 08:45 / 23.07.2019
Аллоҳ таоло инсонларга беҳисоб неъматларни берган, уларнинг ҳаммаси ҳам бирбиридан қадрли ва фазилатлидир. Мана шу неъматларнинг ичида доимо ўзимиз билан бирга давоми...

2341 08:40 / 18.07.2019
Ушбу нуқта, Аллоҳ таолонинг изни билан, инсоннинг умр бўйи шол бўлишига ёки ер остига дафн этилишига сабаб бўлади.Бу нуқта ер юзидаги энг золим кимсани ҳам жим давоми...

2645 17:00 / 24.01.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021